Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Яйрахон Тўхтаназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тил таълимида матн таҳлили орқали ўқувчиларда прагматик компетенцияни ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим  ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1PhD/Ped809.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Усмонова Ҳуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тил таълимида матн таҳлили орқали ўқувчиларда прагматик компетенцияни ривожлантиришнинг метод усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матнларнинг фонетик-фонологик таҳлили асосида ўқувчиларнинг фонема ва товушнинг боғликлик, алоқадорлик моҳиятини, нутқ товушларига хос модалликни англаш ҳамда нутқий фаолиятда қўллаш, яъни поэтик фонетикага доир прагматик компетенцияларини ривожлантириш тизими такомиллаштирилган;
тилнинг лексик бирликларини контекстуал таҳлили  асосида ўқувчиларда прагматик интуицияни шакллантириш ва нутқий компетентликни англаш, ривожлантириш технологиялари такомиллаштирилган;
бадиий матндаги морфологик, синтактик бирликлар таҳлили асосида ўқувчиларда грамматик шакл ва грамматик маъно уйғунлигини англаш, нутқий вазиятларни ҳис қилиш (ижтимоий маркер, социумнинг коммуникатив компетентлиги) каби малакаларни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг илмий-методик асослари аниқлаштирилган;
ўқувчиларда матн турларини, жумладан, медиа-матнларнинг лисоний таҳлили асосида тил бирликларини коммуникатив мақсад ва нутқий вазиятга мутаносиб қўлланишини англаш, тушуниш ва ижодий баҳолашга доир прагматик компетенцияни шакллантириш методикаси асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тил таълимида матн таҳлили орқали ўқувчиларда прагматик компетенцияни ривожлантириш бўйича эришилган илмий натижалардан: 
бадиий асарлар матнидаги морфологик, синтактик бирликлар таҳлили воситасида грамматик шакл ва грамматик маъно уйғунлигини таъминлаган ҳолда, ўқувчиларда нутқий вазиятларни ҳис қилиш (ижтимоий маркер, социумнинг коммуникатив компетентлиги) лаёқати, ўқиш ва матнни тушуниш структураси асосида такомиллаштириш ҳақидаги мулоҳазалардан “ИТД-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги  89-03-925-сон маълумотномаси).  Натижада, ўқувчиларнинг турли шакл ва мазмундаги матнларга прагматик нуқтаи назардан ёндашиш компетенцияси ривожланган;
турли тил услубларига мансуб жумла, ифода, матнларни ўрганиш орқали тил сатҳлари бўйича бирликларни мақсад ва вазиятга кўра  ўз ўрнида ишлатиш (прагматик компетенция, медиа-матнларни таҳлил қилиш, танқидий англаш ва яратиш) ўқувчиларнинг когнитив мобиллиги интенсивлигини таъминлаш орқали шакллантириш, бадиий асар таҳлили шахс фаоллигини оширишга хизмат қилиш билан биргаликда маънавий бегоналашувнинг  олдини олиш усул ва воситалари экани ҳақидаги илмий-назарий қарашлар ОТ-Ф1-17 рақамли “Маънавий бегоналашувнинг олдини олишда шахс фаоллигини оширишнинг ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги № 89-03-925-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи ва талабаларнинг нутқий вазиятларни ҳис қилиш ва яратишга доир прагматик қобилиятлари ривожлантирилган;
тил таълимида матн таҳлили орқали ўқувчиларнинг прагматик компетенциясини ривожлантиришга доир илмий ютуқ ва хулосалардан Туркия Республикаси Гази университети ва Анкара Хажи Байрам Вали университети адабиёт факультети турк тили ва адабиёти бўлимида тилшунослик фанларини ўқитишда фойдаланилган (Туркия Республикаси Гази университети ва Анкара Хажи Байрам Вали университети турк тили ва адабиёти бўлимининг 2019 йил 16 апрелдаги а-112-сонли маълумотномаси). Натижада, университет талабаларининг тил бирликларини прагматик асосда идрок этиш компетенциялари ривожлантирилган, тил сезгиларини оширишда сезиларли натижаларга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish