Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшматова Юлдуз Боймахматовнанинг фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истиқлол даври ўзбек қиссачилигида аёл руҳиятининг бадиий талқини», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2. PhD/Fil138.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: истиқлол даври ўзбек қиссачилигида аёл психологиясининг хилма-хил бадиий талқинлари, ёзувчи бадиий маҳорати, янгича руҳий таҳлил воситаларини ташкил қилган хусусиятлар тизимини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқлол даври қиссачилигида янги типдаги аёл образини системали классификациялаш, янгича ифода ва баён услубини яратиш каби масалалар мисоллар асосида далилланган;
қиссанавис яратган аёл образи табиати, прототипи масаласи, портрет яратиш маҳорати, нутқидаги индивидуаллик ҳамда ноанъанавий тасвирдаги ўзбек аёлини гавдалантиргани бадиий воситалар орқали аниқланган;
истиқлол давридаги қиссаларда кайвони ўзбек онахони, қасоскор аёл тимсолини мифологик рамзийлик концептида ифодалаш, ботиний изтироб ва мағлубиятда аёлнинг маънавий юксалиш ҳамда ғалабасини бадиий акс эттиргани асослаб берилган;    
жиноятчи, қотилга айланган хилқат психологиясида тасодифийлик туфайли юзага келган аёллар руҳий тебранишлари поэтик жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Истиқлол даври ўзбек қиссачилигида аёл руҳияти тадқиқи бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
рус-европа ва ўзбек адабиётшунослигида психологик тасвирнинг адабиётшунослар томонидан ўрганилиши тарихи, ҳозирги ўзбек қиссачилигида фаол қалам тебратаётган Х.Дўстмуҳаммад, Ш.Бўтаев, А.Йўлдош, С.Ўнар сингари носирлар ижодидаги аёл образи талқинига оид илмий-назарий хулосалардан ФА-Ф1-ГО40 рақамли “Ўзбек адабиётшунослиги қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1316-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчилар томонидан руҳият талқинининг теран ва ишонарли тасвирланишида қўлланилаётган ички монолог, туш, хотира-хаёл, рамзий образли тасвир элементларининг кенг истифода этилаётгани асослаб берилган;  
мустақиллик даврида тобора кенг шаклланган ўзбек қиссачилиги, қисса жанрининг генезиси “Қуръони карим”даги қатор қиссалар “Юсуф ва Зулайҳо қиссаси”, “Зайд ва Зайнаб ҳикояти”, “Сулаймон пайғамбар ва Билқис ҳикояти” ва “Намил ҳикояти” таҳлилига оид илмий хулосалардан А-1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 49-03-2123-сон маълумотномаси). Натижада шарқ мумтоз адабиётдаги қисса ва ҳикоятларнинг кўринишлари достон жанри, хусусан, Алишер Навоий “Хамса”сидаги эпик жанрларнинг бадиий - ғоявий хусусиятларининг тадқиқ этилишига асос бўлган;
Ўзбек адабиётшунослигида руҳият тасвири муаммосининг ўрганилиш тарихини ёритишда, ҳозирги ўзбек қиссачилигида аёл руҳиятини теран акс эттирган қиссанависларнинг бадиий ижодий услубий изланишларини таҳлил этган маъруза матнларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 11 ноябрдаги №01-03-06/1285-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек қиссачилигида аёл руҳиятини акс эттиришда ички монолог, диалог, муаллиф баёни, пейзаж ва туш каби бадиий тасвирий воситалардан кенг истифода этилишига хизмат қилган;
мустақиллик даври ўзбек қиссачилигида аёл руҳиятининг бадиий талқини сингари илмий хулосалардан Ўзбекистон телерадиоканали “Адабий жараён” кўрсатувининг Аҳмад Аъзам, Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Шойим Бўтаев, Қўчқор Норқобил асарларининг таҳлилига бағишланган сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2019 йил 25 октябрдаги 01-14/437-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish