Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Муборак Бекқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсультларнинг ривожланишида транзитор ишемик атакаларнинг прогностик аҳамияти», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib641.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Аббасова Гавҳар Бегалиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азизова Раъно Бахадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ульяновск давлат университети (Россия Федерацияси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсультларнинг ривожланишида транзитор ишемик атакаларнинг прогностик аҳамиятини баҳолашда бирламчи касалликнинг олдини олиш чора-тадбирлари самарадорлигини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қон томирларнинг коморбидли аломатлари, атеросклероз, назоратсиз артериал гипертония, қандли диабет каби транзитор ишемик хуружларни оғирлаштирувчи омиллари, органик симтоматикасини сақлаган ҳолда зарарланган қон томир соҳасини тасдиқловчи клиник транзитор ишемик хуружларнинг бир соатдан кунлик давомийлилик хусусиятлари очиб берилган; 
транзитор ишемик хуружлардан кейин ривожланган ишемик инсульт билан хасталанган беморларда бош мия гемодинамикасининг бузилиши натижасида ривожланадиган ўчоқли белгилар инсультнинг ривожланиш таҳликасида миянинг вазомтор қаршилик хусусиятларига боғлиқлиги исботланган;
транзитор ишемик хуружларнинг клиник кечиши, транзитор ишемик хуружлардан кейинги ишемик инсультлар ривожланишида бир ойлик транзитор ишемик хуружлар нисбатан олти ойдан кейинги хуружларда қондаги нитрат оксид кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқлиги исботланган;
ишемик инсультнинг олдини олишда қон томирларнинг коморбидли аломатлари, атеросклероз, назоратсиз артериал гипертония, қандли диабет каби транзитор ишемик хуружларни оғирлаштирувчи омилларини бирламчи профилактик давосини хуруждан кейинги биринчи олти ойлигида амалга оширишнинг самарали терапевтик чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишемик инсультларнинг ривожланишида транзитор ишемик атакаларнинг прогностик аҳамиятини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Транзитор ишемик хуружларнинг башоратлаш масалаларининг клиник-неврологик хусусиятлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8н-д/206-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ишемик инсультларнинг ривожланишида транзитор ишемик хуружларнинг прогностик аҳамиятини неврологияда ишемик инсульт ривожланишини ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқиш ва касаллик ривожланишининг эрта олдини олиш имконини берган;
«Транзитор ишемик атакаларнинг ишемик инсультларнинг ривожланишдаги прогностик аҳамияти» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8н-з/82-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ишемик инсульт келиб чиқиши, хуружларнинг давомийлиги ва тарқалиши даражасини  баҳолаш имконини берган;
ишемик инсультларнинг ривожланишида транзитор ишемик атакаларнинг прогностик аҳамиятини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реаблитология бўлими ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий маркази ва Тошкент шаҳар 5-сон клиник шифохонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8н-з/82-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши қон томирлардаги коморбид омиллар, атеросклероз, гипертония, қандли диабет ва юракнинг ишемик касалликлар ривожланиши азот оксиди миқдори ошишига, эндотелиал дисфункциянинг ривожланишига ҳисса қўшишига ва ТИА хуружларининг сони ва давомийлигига боғлиқ когнитив бузилишларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish