Рофиева Гуласал Юсубжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек  тилидан француз тилига концептуал метафоралар таржимасининг ўзига хос хусусиятлари (Эркин Аъзам асарлари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil465.
Илмий раҳбар: Ширинова Раима Хакимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна,  филология фанлари доктори, профессор; Якубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг француз тилига таржимасининг миллий-маданий ва когнитив  хусусиятларини аниқлаш ҳамда концептуал метафораларни таржима қилишнинг замонавий тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий тилшуносликда концептуал метафора таржимасида фалсафий-назарий таҳлил парадигматик ёндашув асосида  исботлаган;
“концептуал метафора” терминини ўзбек тилидаги лингвистик луғатларига киритиш зарурати далилланган; 
концептуал метафоралар таржимасида таҳлилий ёндашув, мақсад ва манбани ўзгартириш, контекстуал маънони адекват таржима қилиш тамойиллари ҳамда усуллари (тасвирий, трансформацион, калька, муқобил) ишлаб чиқилган;
адекват, калька ва сўзма-сўз  таржима усуллари асосида метафораларнинг когнитив-семантик классификацияси яратилган;
тадқиқот доирасида сараланган мисоллар асосида онтологик, ориентацион, структуравий концептуал метафоралар гуруҳлаштирилган ва улар асосида қисқача ўзбекча-французча метафоралар луғатини яратиш тамойиллари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилидаги концептуал метафораларни француз тилига таржима қилиш хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
“Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили)” йўналишида таҳсил олувчи талабаларга мўлжаллаб яратилган “Тил кўникмалари интеграцияси” дарслигига киритилган миллий характердаги мавзуларни таржима қилишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Дарсликка киритилган матнлар замонавий авлод дарсликларини лингвомаданий, лингводидактик материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
ўзбек тилидаги бадиий матнларни француз тилига ўгиришда миллий-маданий хусусиятларини сақлаб қолиш ҳақидаги илмий-назарий хулосалари ва тавсияларидан Alliance Française de Tachkent ташаббуси билан “Таржимонлар ва гидлар тайёрлаш олий мактаби” (Франция) экспертлари иштирокида ташкил этилган халқаро тадбирда фойдаланилган. (Тошкентдаги Француз Алянсининг 2020 йил 4 августдаги № 1-сонли маълумотномаси). Диссертация тадқиқотида ишлаб чиқилган метафораларнинг когнитив-семантик классификацияси ва концептуал метафоралар таржимасининг замонавий тамойиллари аслиятни идрок қилиш алгоритмини яратиш имконини берган;
ўзбек тилидаги концептуал метафораларнинг қиёсий таҳлилини ўрганиш жараёнида тўпланган мисоллардан “Ўзбекча-французча метафоралар луғати (Эркин Аъзам асарлари мисолида)”ни тузишда фойдаланилган. (Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агентлигининг 2020 йил 7 августдаги № 002345 гувоҳномаси). Мазкур луғат ўзбек тилидаги метафораларнинг икки ва кўп тилли таржима луғатини яртишда амалий восита бўлиб хизмат қилган;
тадқиқот ишининг назарий хулосаларидан, адекват таржима яратишда таржимон маҳорати, лингвистик ва экстралингвистик билимларнинг муҳимлигини очиб беришдаги назарий хулосалардан ЁА 1-06 2012-2013 “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компонент ёндашув” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-2756-сон маълумотномаси). Натижада, адекват таржима яратиш тамойиллари, таржимоннинг идеоуслуби каби илмий хулосаларидан таржима назарияси ва амалиёти, бадиий таржима асослари каби фанларнинг бойитишга хизмат қилган;
ўзбек адиблари асарларини таржима қилишда таржимон маҳорати, адиб ва таржимон услуби муҳимлиги тўғрисидаги амалий хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Тилга эътибор” ва “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 6 августдаги  33-33-497-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш

Фойдали ресурслар

Бир миллион дастурчи

Сўровнома

Биз билан боғланинг