Sayt test rejimida ishlamoqda

Асаматдинов Марат Орынбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хом ашё асосида сувоқ қоришмасининг таркиби ва хоссаларини шакллантириш», 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T1482
Илмий раҳбар: Жуков Алексей Дмитриевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Цой Владимир Михайлович, техника фанлари доктори, доцент; Сатторов Зафар Мурадович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси Хўжакўл конининг гил-гипсли минерал хом ашёсидан фойдаланиб минерал боғловчи ва унинг асосида сувоқ учун самарали қуруқ қурилиш қоришмаларининг таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термик ишлов бериш ҳарорати, модификацияловчи қўшимчаларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда гил-гипсли боғловчида структура ҳосил бўлиши механизми асосланган;
гил-гипсли боғловчи асосидаги сувоқ учун қурилиш қоришмаси мустаҳкамлиги ва сув таъсирига чидамлилиги органик ва минерал қўшимчалардан фойдаланиш ҳисобига оширилган;
гил-гипсли боғловчи асосидаги сувоқ учун қурилиш қоришмаси мустаҳкамлигини минерал ва органик қўшимчалар миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;
паст сифатли гил-гипсли хом ашёдан боғловчи ва сувоқ учун мўлжалланган қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқаришнинг энергия тежамкор технологияси структура ҳосил қиладиган қўшимчалардан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хом ашё асосида сувоқ қоришмасининг таркиби ва хоссаларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гил-гипсли минерал хом ашёсидан фойдаланиб минерал боғловчи ва унинг асосида сувоқ учун самарали қуруқ қурилиш қоришмаларининг ишлаб чиқилган таркиблари "National House" МЧЖда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 01-07/01-970-сон маълумотномаси). Натижада, эгилишдаги мустаҳкамлиги 2,5÷ 4,5 МПа, юмшаш коэффициенти 0,4÷0,6 бўлган сувоқ учун қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш имконини берган;
сувоқ учун гил-гипс боғловчиси асосидаги қуруқ қоришма ишлаб чиқаришнинг технологияси "National House" МЧЖда жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 01-07/01-970-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот ишлаб чиқаришда термик ишлов беришни 2÷2,5 соат давомида амалга оширишга эришилган;
ишлаб чиқарилган сувоқ учун қуруқ қурилиш қоришмалари "National House" МЧЖда объектларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 01-07/01-970-сон маълумотномаси). Натижада, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 5 дан 10 МПагача, асосга ёпишиш мустаҳкамлиги камида 0,5 МПа ва юмшаш коэффициенти - 0,6га эга бўлган самарали сувоқ материалини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish