Илхамова Наргиза Бахтияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тез эрувчан таблеткалар ва циклооксигеназа-2 ингибиторлари асосида препаратлар яратишнинг биофармацевтик аспектлари»,  15.00.01 – Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Far24.
Илмий маслаҳатчи: Назарова Зарифа Алимджановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01. 
Расмий оппонентлар: Зайнутдинов Ҳикматилла Суннатович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Олимов Неъмат Қаюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Баҳтиёрович, техника фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадкиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тез эрувчан таблеткалар ва циклооксигеназа-2 ингибиторлари асосида дори шаклларини муайян таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан ва биофармацевтик аспектларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яллиғланишга қарши таъсир қилувчи «Антигриппин-Ш»  тез эрувчан таблеткалар таркиб ва технологиялари ишлаб чиқилган; 
муколитик таъсир қилувчи «Теркорбин» ва «Алтебин» тез эрувчан таблеткалар таркиб ва технологиялари ишлаб чиқилган;
циклооксигеназа-2 ингибиторлари асосидаги яллиғланишга қарши таъсирга эга «Ниме-S» ва «Нимзон» таблеткаларининг  таркиби  ва технологиялари ишлаб чиқилган; 
илк бор циклооксигеназа-2 ингибиторлари асосидаги яллиғланишга қарши таъсирга эга «Целнинцил» ва «Мелоктонин» капсулалари таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган;
in vitro тажрибаларида ўтказилган биофармацевтик тадқиқотлар асосида тавсия этилаётган таблеткаларнинг фармакотехнологик хоссалари ўрганилган ва етарли биологик самарадорликка эгалиги исботланган; 
тавсия этилаётган таблеткалар ва капсулалар сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари яратилган ҳамда уларнинг биосамарадорлиги, сақланиш шароити ва яроқлилик муддати белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тез эрувчан таблеткалар ва циклооксигеназа-2 ингибиторлари  асосида препаратлар яратишнинг  биофармацевтик аспектларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Алтебин» таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи  «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз-15745533-2166-2017). Ушбу корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланиши муколитик таъсир этувчи дори воситаларини олиш имконини берган;
«Ниме-S» таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Уз15745533-3681-2019). Ушбу корхона фармакопея   мақоласининг тасдиқланиши яллиғланишга қарши таъсир этувчи дори воситасини олиш имконини берган;
«Алтебин» таблеткалари «Мукалтин» номи билан ва  «Ниме-S»  таблеткалари «Нимекс» номи билан «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан рўйхатдан ўтказилган (DV/M №01893/11/17 ва №02739/08/19 гувоҳномалар). Мазкур препаратларнинг рўйхатдан ўтказилиши уларни маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқариш имконини беради;
«Алтебин» ва «Ниме-S»   таблеткаларини саноат регламенти «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган (ПР РУз 42-03873/0323-2016; ПР 2072225-03-19) ҳамда «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, муколитик таъсирга эга ва яллиғланиш касалликларини даволовчи берувчи дори воситалар учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва рўйхатга олиш имконини берган;
«Алтебин» ва «Ниме-S» таблеткаларининг «Дори воситаларини экспертиза қилиш ва стандартлаш Давлат Маркази» ҳамда МЧЖ «New Innovation Pharm Group»да клиник олди ва Тошкент шаҳридаги 1 клиник шифохонада клиник тадқиқотлар ўтказилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати; «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК фармакология қўмитасининг 2019 йил 5 мартдаги баённомаси). Натижада,  олинган «Алтебин»  таблеткасининг муколитик таъсирга ва «Ниме-S» таблеткасининг яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиш ҳамда бир қатор касалликларни даволаш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш

Фойдали ресурслар

Бир миллион дастурчи

Сўровнома

Биз билан боғланинг