Шамсиев Шермат Жўрақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашда қатлам ва нордон сувларини водород сульфиддан тозалаш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т978. 
Илмий раҳбарлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ қазиб чиқариш ва қайта ишлашдан чиқадиган нордон ва қатлам сувларини водород сульфидидан тозалаш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
водород сульфидли сувлардаги сульфид ионларини анодда электрокимёвий ҳосил бўлган Fe2+, Fe3+ ионлари билан нейтраллаш учун уларни Fe2+, Fe3+ ионлари билан эримайдиган темир сульфиди чўкмасига боғлаш орқали тўлиқ ажралиши аниқланган;
илк бор тошкўмир асосида тайёрланган углеродли катализаторда ҳаво кислороди билан водород сульфидини суюқ фазали гетероген оксидланиши аниқланган;
фаоллаштирилган Шарғун тошкўмирини ҳаво кислороди билан водород сульфидини оксидланиш жараёнининг катализатори сифатида қўлланилиши аниқланган;
илк бор электролиз ва катализаторда оксидлаш орқали сувдаги водород сульфидини 100% нейтраллашнинг икки босқичли электр энергиясидан фойдаланмасдан катализаторнинг моддий ва энергия жиҳатидан самарали қайта тикланишини таъминлайдиган технология ишлаб чиқилган;
табиий газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш блокларида метилдиэтаноламинни рефлюксдан ажратиб, материалнинг сарфланишини камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Газ қазиб чиқариш ва қайта ишлашдан чиқадиган нордон ва қатлам сувларини водород сульфидидан тозалаш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анодда генерацияланган Fe2+, Fe3+ ионлар ёрдамида ВСни нейтраллаш усули «Муборак ГҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 2 апрелдаги 03/17-5/26-254-сон маълумотномаси). Натижада, сульфид ионларни Fe2+, Fe3+ ионлар ёрдамида сувда эримайдиган темир сульфид холатига бириктириш усули йўли билан уни 100% гача чиқариб юбориш имконини берган;
кўмир-катализатор юзасида ҳаво кислороди ёрдамида ВСни электрокаталитик оксидлаш орқали ВСни нейтраллаш усули «Муборак ГҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 2 апрелдаги 03/17-5/26-254-сон маълумотномаси). Натижада, ВСни 100% чиқариб юборилиши таъминланади, адсорбент-катализатор эса регенерацияланади, бунда унинг самарадорлиги (адсорбент-катализатор) 10 карра қайта фойдаланиш имконини берган;
табиий газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш блокларидаги флегмадан метилдиэтаноламинни (МДЭА) ажратиб олиш усули «Муборак ГҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 2 апрелдаги 03/17-5/26-254-сон маълумотномаси). Натижада технологияларни жорий қилиш ҳисобидан бир йилда юқори самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш