Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаева Нилуфар Азимовнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида йиғиқлик ва ёйиқлик ҳосиласи”, 10.00.06 – Қиёсийадабиётшунослик,чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil44.
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаева Раъно Рауповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор;Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор;Айнур Ўзжан (Анқара университети), филология фанлари доктори, профессор.
Етакчиташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида ёйиқлик ва йиғиқлик ҳосилаларининг семантик-структур хусусиятлари, бошқа ҳодисалар билан муносабати, улардан фарқли томонлари, дискурсдаги ўрни, муаллиф интенциясини ифодалашдаги мавқеини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёйиқ ва йиғиқ ҳосилалар турли тизимли тилларда умумлингвистик ҳодиса эканлиги тавсифланган;
ўзбек ва инглиз тилларида йиғиқ, ёйиқ ва тўлиқсиз бирликларнинг субстанциал моҳияти қиёсланган; 
қиёсланаётган тилларда ёйиқлик ва йиғиқликнинг семантик категориялар билан муносабати, уларнинг тузилиши ва гап лисоний қолипи каби семантик-структур хусусиятлари аниқланган, йиғиқ гапнинг лисоний ҳодиса, тўлиқсиз гапнинг эса нутқий жараён эканлиги ўзбек ва инглиз тилидаги поэтик, диалогик ва публицистик мисоллар асосида далилланган;  
йиғиқ ва тўлиқсиз бирликларнинг тузилиши, гапдаги вазифаси, шакли ва ясалиши, турли сўз туркумлари билан ифодаланиши каби структур хусусиятлари ўхшаш эканлиги исботланган;
анъанавий ва субстанциал тилшуносликда йиғиқ ва тўлиқсиз гаплар гап лисоний қолипларининг фарқланиши ўзбек тилидаги насрий ва назмий асарлардан олинган мисоллар билан исботланган;
ўзбек субстанциал тилшунослигида берилган йиғиқ ва тўлиқсиз гаплар инглиз тилшунослигида берилган бу бирликлардан структур жиҳатдан фарқланиши аниқланган;
йиғиқ ва ёйиқ ҳосилаларнинг ҳар икки тиллардаги шакли, ясалиши, вазифаси ва моҳияти каби субстанциал хусусиятлари асосланган;  
бадиий матнларга таҳлилий ёндашув, йиғиқ ва ёйиқ ҳосилаларнинг матнларда, хусусан, публицистик ва бадиий дискурсларда қўлланишини таҳлил этиш, йиғиқ ва тўлиқсиз гапларнинг стилистик хусусиятларини аниқлаш бўйича таржима жараёнида зарур тавсиялар ишлаб чиқилган;
йиғиқ ва тўлиқсиз бирликларнинг матн ҳосил қилишдаги ўрни ва мавқеи, уларнинг дискурсив-прагматик, интертекстуаллик хусусиятлари ҳамда матн мазмуни шаклланиши асосида муаллифнинг интенцияси ва имкониятлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек ва инглиз тилларидаги йиғиқ, ёйиқ, тўлиқсиз бирликларнинг хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бакалавриат таълим йўналишида (5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили))” фани бўйича узвийлашгандавлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (O’zStandart давлат агентлигида 2017 йил 10 октябрда O’zDSt 36.1542:2014№ 5164 қайд рақами билан рўйхатга олинган). Жорий этилган материаллар ўзбек тилида йиғиқлик ва ёйиқлик ҳосилалари, уларнинг ўзаро муносабатини ёритишда, матнни ташкил қилишда, муаллиф интенциясини шакллантиришда, бу бирликларнинг қаҳрамон образларини тасвирлашда инглиз тилида қўлланганлари билан қиёсини очиб беришга хизмат қилган;
бакалавриат таълим йўналишида (5111400-Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)) лексикология, грамматика, стилистика, қиёсий тилшунослик, таржима назарияси фанлари бўйича узвийлашган Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (O’zStandart давлат агентлигида 2017 йил 24 августда O’zDSt 36.1542:2014№ 603 қайд рақами билан рўйхатга олинган). Жорий этилган материаллар турли тизимли тилларда гапнинг келтирилган кўринишларини қиёсан таҳлил қилиш, оғзаки ва ёзма нутқни тўғри тузиш, матн таржималарини аниқ бериш, услубий хусусиятларини ёритиш каби муаммоларини ҳал этишда хизмат қилган;
замонавий тилшуносликнинг асосий тушунча ва тамойилларидан, ёйиқ, йиғиқ ва тўлиқсиз гаплар таснифига оид назарий хулосаларидан “Zamonaviy o’zbek tili. Sintaksis” (2013) ва “Hozirgi Uzbek tili” (2020) дарсликларида фойдаланиш орқали амалиётга жорий қилинган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5июндаги 89-03-1931-сонли маълумотномаси). Натижада, бу дарсликлар бадиий матнда билим тузилмалари ҳамда стилистик ва синтактик жараёнларнинг акс этиши, тил ва нутқ бирликларини замонавий тилшуносликнинг парадигматик тамойиллар асосида таҳлил этиш, тил тараққиётида унинг ўзига хос хусусиятларини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш, ўзбек тилида содда гапларнинг умумлисоний хусусиятлари, шу уч бирликнинг ўзига хос тенденция ва қонуниятлари каби аспектларни ўз ичига олган;
инглиз тилида гап, унинг тузилиши, хусусиятларини ўрганиш ва ўзбек тилидаги бу категориянинг қиёсий таҳлили таълимнинг ҳамма босқичларида муҳимлиги бўйича амалий хулосалар 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалида маданий-маърифий мавзудаги “Бедорлик” дастурида ҳамда “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ҳамроҳ” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 20 март OZ-RK-15-70-сон маълумотномаси).Эшиттириш учун тайёрланган материаллар қиёсланаётган бирликларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўхшаш ва фарқли томонлари таҳлили ҳар икки тиллар грамматикаси, амалий грамматикаси, қиёсий тилшунослик, таржимашунослик каби фанлар учун манба бўлиб хизмат қилган;
замонавий тилшуносликнинг асосий тушунча ва тамойиллари, таҳлил методлари, прагматик стилистика назарий ва амалий асослари, дискурсда ахборот бериш назариясининг илмий моҳияти, бадиий матнда билим тузилмалари ҳамда стилистик ва синтактик жараёнларнинг акс этиши, ҳозирги замон инглиз тили стилистикасининг назарий ва амалий аспектларининг тил ва нутқ бирликларини замонавий тилшуносликнинг парадигма тамойиллари асосида таҳлил этишга оид материаллардан  2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тиллик луғатларини яратиш” ва 2012-2013 йилларда бажарилган ЁА-1-06-сонли “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компетент ёндашув” мавзусидаги амалий лойиҳаларда матнда грамматик ва лексик-семантик воситалари деривацион аспектининг назарий ҳамда амалий асосларини аниқлаш, тил тараққиётида унинг ўзига хос хусусиятларини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганишда фойдаланилган(Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-1154-сонли маълумотномаси). Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан  берилган «Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамиятининг 56-01/10-сонли “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида “Ўзбекистон зиёратгоҳлари” каталогининг (беш тиллик) инновацион имкониятлари” грант доирасида яратилган “Pilgrimage places and sacred shrines in Uzbekistan” инглиз тилидаги каталог таржимасида фойдаланилган (26.05.20. 62-сон маълумотнома). Натижада, синтактик бирликларни ўрганишнинг фанлараро характери, уларни тизимли таҳлил қилиш ва тавсифлашнинг структур-стилистик аспекти ҳақидаги материаллардан самарали фойдаланилган. Диссертацион тадқиқот натижаларининг жорий этилиши лойиҳа доирасида тузилган кўп тиллик луғатлар, монография ва беш тилдаги каталогларнинг мазмунини бойитиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳозирги замон инглиз тили стилистикасининг назарий ва амалий аспектлари, оғзаки ва ёзманутқни тўғри тузиш, матн стилистикасини аниқ бериш, услубий хусусиятларни ёритиш каби муаммолар ечимига оид материллардан Эрасмус + дастурининг 561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2- CBHE-JP - ECCUM: “Establishment of Computing Centers and Curriculum Development in Mathematical Engineering Master programme” грант лойиҳасида фойдаланилган (2020 йил 15 июндаги 06-136/3-сон маълумотнома). Диссертацияда келтирилган анъанавий ва субстанциал тилшунослик назариялари, замонавий тилшуносликнинг асосий тушунча ва тамойиллари ҳамда таҳлил методлари, матнда грамматик ва лексик-семантик воситалари деривацион аспектининг назарий ҳамда амалий асосларидан лойиҳа доирасида профессор ўқитувчилар учун яратилган ва тадбиқ қилинган “Инглиз тили” курсини яратишда фойдаланилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish