Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаева Рануша Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус тилида  кўп чўққили сўз ясалиш уялари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти  (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.1.DSc/Fil156.
Илмий раҳбар: Шереметьева Анна Геннадьевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Ўзбекистон Миллий университети.
ИКфаолияткўрсатаётганмуассасаноми, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Кулмаматов Дусмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор;Денисенко Ольга Александровна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчиташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон рус тилидаги кўп чўққили сўз ясалиш уяларини пайдо бўлиши ва тузилиши қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус тилидаги кўп чўққили уяларнинг фонематик, акцентли, лексик-морфологик, акцентли фонематик, акцентли лексик-морфологик каби барча спектрларининг таснифи ишлаб чиқилган;
формал лексик вариантлар ва лисоний дифференциация бирликлари асосида кўп чўққили уялар идентификацияси  аниқланган;
вариантли чўққилари бор кўп чўққили уяларнинг комбинацияланган ва комбинацияланмаган турлари далилланган;
ҳам синтагматик, ҳам парадигматик хусусиятга эга кўп чўққили сўз ясалиш уяларнинг структурал комплекс таҳлили ишлаб чиқилган;
кўп чўққили уялар таркибидаги симметрик, асимметрик, симметрик-асимметрик  уяостилар тузилмалари таҳлили асосланган;  
кўп чўққили уяларнинг чўққиси ва типологиясининг формал вариантлигининг ўзаро шартланганлиги, рус тилидаги лексик ва  сўз ясалиш вариативлиги ўртасидаги муносабатни аниқлашда асос бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
психолингвистиканинг назарий масалалари доирасида, сўз қурилишининг психолингвистик тавсифи, сўз ясалишида нутқ хусусиятларининг ролини белгилаш, ўз ичига уяларни синтагматик ва парадигматик аспектлари тавсифини қамраб олган кўп чўққили сўз ясаш уяларнинг матн психолингвистик тавсифини белгилашдаги ўрни каби масалалар ечими билан боғлиқ илмий хулосалар А-1-39 «Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳаси доирасида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 11 январдаги 89-03-177-сон маълумотномаси). Натижада, сўз яратилишида сўзловчи ва тингловчининг руҳий ҳолати, нутқ иштирокчилари шахс хусусиятларининг ёрқин очиб берилиши масалалари илмий далиллар билан бойишига эришилган;
ҳозирги замон рус тилида кўп чўққили сўз ясалиш уяларини ҳосил қилиш қонуниятлари ва уларни ташкил этилишини аниқлаш бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Рус маданий маркази томонидан ташкилэтилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг малакасини ошириш доирасидаги илмий семинарни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рус маданий марказининг 2019 йил 28 сентябрдаги 02-194-сон маълумотномаси). Натижада,тингловчилар ҳозирги замон рус тилини сўз ясалиш тизимининг қисмларидан бири – ҳар хил турдаги кўп чўққили сўз ясалиш уялари ҳақида умумий тасаввурга эга бўлган;
диссертация материаллари ва илмий натижаларидан Андижон вилояти телерадиокомпанияси томонидан «Муносабат»илмий-оммабоп телекўрсатуви сценарийсинитайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 2 октябрдаги 20-21/65-сон маълумотномаси). Илмий иш натижалари телекўрсатувнинг илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган, тайёрланган материаллар янги қарашлар асосида мазмунан бойитилган. ҳамда мухлисларнинг мавзу хақида янги маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish