Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназарова Дурдона Шуҳратиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли тизимли тилларда гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситалар тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil617.
Илмий раҳбар: Шахобитдинова Шоҳида Хошимовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ёқубов Жамалиддин Абдувалиевич филология фанлари доктори, профессор; Тоирова Наргиза Исаковна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбек ва инглиз тилларида гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситаларни қиёсий тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида гап бўлакларининг коммуникатив вазнига таъсир кўрсатишда  хизмат қилувчи фонетик, морфологик, лексик, стилистик ва синтактик тил сатҳларига оид лисоний бирликлар аниқланган;  
ўзбек ва инглиз тилларида актуал бўлиниш воситаларининг вазифалари очиб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларида гап бўлаклари актуаллаштирувчи воситаларнинг фарқли ва умумийлик жиҳатларини намоён этувчи хусусиятлари далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида гап бўлакларини актуаллаштирувчи  лингвистик воситаларнинг нутқда қўлланишига кўра фаоллик даражаси ўртасидаги фарқлар кўрсатиб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларида тема-рематик прогрессиянинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган; 
актуал бўлинишнинг бинар эмас, балки тринар тушунча эканлиги исботланган;
гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситаларнинг қиёсланаётган тиллардаги сираси аниқланган ва тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли тизимли тилларда гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситалар қиёсий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Андижон давлат университетида бажарилган 2012-2014 йилларга мўлжалланган “ИТД-1-57 Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1970 сонли маълумотномаси). Мазкур диссертация материаллари ва натижаларидан дунё тилларида гапни актуаллаштирувчи  воситаларни ифодалашда ўзига хосликларни қиёслаб аниқлашда, нутқнинг турли кўринишларида гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатлари, нутқни ташкиллаштириш ҳамда тушунишда актуаллашувнинг ўрнини аниқлаш ва баҳолашда, турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив самарадорлигини таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантиришда фойдаланилган. Шунингдек, синтактик бирликларнинг структур ва семантик хусусиятларини ўрганишда   хизмат қилган. Натижада гапнинг коммуникатив аспекти тавсифлари мукаммаллаштирилган;
Тадқиқот иши натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган 2015-2017 йилларга мўлжалланган “А-1-39 Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 89-03-1970 сонли маълумотномаси). Мазкур диссертация материалларидан дунё тилларида гапни актуаллаштирувчи воситалар орқали гап психолингвистик тусининг ўзгаришидаги ўзига хосликларни қиёслаб аниқлашда, тилнинг турли сатҳларига мансуб гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатларининг нутқни яратиш ва қабул қилишга таъсирини баҳолашда, турли лингвомаданият вакилларининг гап шакллантиришдаги уникал жиҳатлари борасидаги қарашларни шакллантиришда фойдаланилган. Натижада синтактик бирликларнинг психосемантик хусусиятларини ўрганишга  хизмат қилувчи қонуниятлар далилланган;
тадқиқотга тортилган турли тизимли тилларда гап бўлакларини актуаллаштирувчи воситалар қиёсий тадқиқига бағишланган таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Андижон вилояти  телерадиокомпаниясининг Андижон ахбороти «News» информацион кўрсатувида, «Ёшлар вақти», «Шукрона», «Маънавият сарчашмаси» кўрсатувларида фойдаланилган (Андижон вилояти  телерадиокомпаниясининг 2020 йил 8 май санасидаги 20-24/187сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларни ўзбек ва инглиз тилларида гапнинг актуал бўлинишининг ўзига хос хусусиятлари, фарқли ва ўхшаш жиҳатлари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish