Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Жасурбек Жаҳонгировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўзларнинг метафорик маъноларини изоҳли луғатларда кодификациялаш тамойиллари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2019.2 PhD/Fil.1001.
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухтор Ишонходжаевич филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлатуниверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори; Самандаров Рустамжон Дўсёрович,филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: метафоранинг лексик-семантик, лингвомаданий хусусиятларини очиш билан бирга уларни луғатларда кодификациялаш усулларини таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метафораларнинг миллий табиати, олам лисоний ва лексикографик манзарасидаги ўрнини тадқиқ этиш натижасида уларни луғатларда кодификация қилиш усуллари ёритилган ҳамда метафорик лексиканинг луғат таркибида тутган ўрни аниқланган;
метафорик сўзлик маъносининг умумистеъмол норматив тил доирасида қўлланиш даражаси аниқланиб, архаик маъноли метафораларнинг луғатларда берилиши ва неологик метафораларнинг кодификацияланиши мезонлари ойдинлаштирилган; 
метафоризациянинг миллий руҳият ва маънавий қадриятлар заминида амалга ошадиган лингвомаданий ҳодиса эканлигини асослаш натижасида тилда кўчимнинг лисоний ва нутқий кўчим каби кўринишлари мавжудлиги исботланган;
фитометафоризация поэтик матнда иккиламчи ва учламчи номинация жараёни бўлиб, асосан маърифий-бадиий, бадиий-маърифий, маърифий-тақлидий ва бадиий асосдаги фитометафорага бўлиниши далилланган;
луғатларда бош сўзнинг кўчма, метафорик ва омоним маънолари фарқли равишда кодификацияланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сўзларнинг метафорик маъноларини изоҳли луғатларда кодификациялаш тамойиллари тадқиқига оид асосий хулосалардан ва олинган илмий натижалар асосида:
дунё тилларида метафорик маънони ифодалашда тилнинг структур-семантик жиҳатларидаги ўзига хосликларни қиёслаб аниқлаш, луғатларни шакллантиришнинг тамойиллари хусусидаги хулосаларидан ИТД-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 89-03-2118-сон маълумотномаси). Натижада турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив самарадорлигини таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантиришга эришилган;
сўз маъносининг компонент таҳлил қилинувчи система сифатидаги табиатини очиб бериш ҳамда тилшуносликнинг замонавий йўналишларида сўз талқинларига оид хулосаларидан “ОТ-Ф8-057 рақамли “Ўзбек тилини  системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 89-03-2118-сон маълумотномаси). Натижада тил бирликларининг системавий хусусиятларини ўрганишдаги методологик муаммолар ўз ечимини топган;
тадқиқотда амалга оширилган таҳлиллар натижаларидан “O’zbekiston” телеканалида тайёрланиб, эфирга узатилган “Тилга эътибор”, “Ассалом Ўзбекистон!” кўрсатувларини эфирга тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 12 июндаги 02-13-669-сон маълумотномаси) Натижада кўрсатувлар сценарийсини мазмунан бойитишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish