Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиддинов Бурхонжон Жакбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ўрни” (ижтимоий-фалсафий таҳлил), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal152. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алимасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, профессор; 
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Турсунбой, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ўтамуродов Акбаржон Ўтамуродович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети. 
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик жамиятини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимoий-фaлcaфий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда мулкий плюрализм фуқаролик жамиятининг имманент жиҳатлари билан диалектик боғлиқ муносабатлар хусусий мулкни шакллантирувчи мезон эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда демократиянинг ментал хусусиятлари ҳамда инсон омилининг этнопсихологик темпераментлари социумлараро ижтимоий макон структурасида янги синф, ижтимоий қатлам ва социал институтларни ўсиб боришини таъминлаши исботланган;  
хусусий мулкнинг парадигмал ўзгаришлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ перманент хусусиятлари фуқаролик институтлари таъсирида ижтимоий тараққиётни таъминлаши фаолиятни лойиҳалаш, инсон ўз имкониятларини рўёбга чиқариш эҳтиёжига ижобий таъсир кўрсатиши очиб берилган; 
маҳалла институтининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан ўзаро дитерменистик ҳамкорлиги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар демократик характеридан келиб чиқиб фуқаролик жамиятининг имманент хусусиятлари уйғунлигини таъминлаши аниқланган. 
VI.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрнини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
жамиятда мулкий плюрализм фуқаролик жамиятининг имманент жиҳатлари билан диалектик боғлиқлигига ҳамда бозор иктисодиётининг перманент хусусиятлари ўртасидаги диалектик алоқаларини ривожлантиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли 2015-2017 йилларда бажарилган “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги лойиҳа доирасида ҳамда Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2020-2021 йил режаларини белгилаш ва ташвиқот-тарғибот жараёнларида фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 11 март 01-27/218-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти бўлган хусусий мулкни шакллантирувчи мезон эканлигини очиб беришга хизмат қилган; 
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда демократиянинг ментал хусусиятлари ҳамда инсон омилининг этнопсихологик темпераментлари кичик  бизнес  ва хусусий тадбиркорлик  билан шуғулланишнинг  ижтимоий-фалсафий таҳлилига оид тавсияларидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 2-ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасининг 31-банди ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчилари ҳамда ёш оила вакиллари учун туман, шаҳарлардаги “Ёшлар марказлари”да “Келин-куёвлар инновацион мактаби” фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 32-банди ижтимоий-иқтисодий оғир ҳолатдаги ажрим ёқасидаги нотинч оилаларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган “Ёш оилаларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кўмаги” лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 8 февралдаги 04-13/209-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда иқтисодий демократиянинг ментал хусусиятлари социумлараро ижтимоий макон структурасида янги синф, ижтимоий қатлам ва социал институтларни ўсиб боришини таъминлашга хизмат қилган; 
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хусусий мулкнинг парадигмал ўзгаришлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан боғлиқ перманент хусусиятлари  кичик бизнесни ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни риволантиришга доир таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Таълим ва тараққиёт”, “Сифат мезони”, “Инвестиция – тараққиёт омили” махсус рукн эшитиришларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат унитар корхонасининг 2021 йил 1 февралдаги 04-25-98-сон маълумотномаси). Натижада, хусусий мулк фуқаролик институтлари таъсирида ижтимоий тараққиётни таъминлаши, фаолиятни лойиҳалаш, инсон ўз имкониятларини рўёбга чиқаришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish