Sayt test rejimida ishlamoqda

Корабельникова Татъяна Николаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани  қабул  қилиш  узатиш  қурилмасини  ишлаб  чиқиш  ва  параметрларини  асослаш” 05.02.03– “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2019.4PhD/Т1437.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шенниковичтехника фанлари доктори, профессор; Мавлянов Айбек Палванбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехникаинститути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани қабул қилиш узатиш қурилмасининг горизонтал конвейерини ва қия конвейерида пахта хомашёсини қозиқли планкалар билан ушлаш жараёнини такомиллаштириш асосида қурилманинг мустахкамлиги, пахтани қабул қилиш сифати ва жадаллигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини қабул қилиш узатиш қурилмасининг горизонтал қисмида, роликли-рольгангли платформасини қўллаш ва пахтани қозиқлар билан тутиш жараёнида қозиқларни қия лентада жойлаштириш тартибини ўзгартириш билан такомиллаштирилган нусхаси ишлаб чиқилган;
пахтани платформа юзасидаги ҳаракатини унга тушадиган масса қалинлигига боғлиқ холда пахта бўлакчаларининг роликлар орасига тортилиб кетмаслик имкониятидан келиб чиқиб, рольганг роликларининг диаметрларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган платформага тушадиган юкга, деформацияланиши,  пахта таркибидаги тола узунлигига ва танлаб олинган роликни узунлигига боғлиқ бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари асосида роликларнинг конструктив параметрларини, қувур деворининг қалинлигини аниқлаш учун назарий боғлиқликлар асосланган;
қурилманинг қия конвейерида қозиқли планкаларни ўрнатиш тартиби ва унинг унумдорлиги кўрсаткичларига таъсир этувчи планкаларни мақбул сонини амалий аниқланиб, унинг асосий конструктив ва технологик кўрсаткичлари кўп омилли тажриба натижалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани қабул қилиш узати-қурилмасини такомиллаштириш орқали пахтани ғарамларга жойлаш самарадорлиги ошириш имкониятини берувчи қурилманинг иш жараёнига тайёрлаш технологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
такомиллаштирилган пахтани қабул қилиш-узатиш қурилмаси Тошкент вилояти «Real agro cotton» UKда жорий этилган (Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластер уюшмасининг 2022 йил 02 февралдаги 03/22-57 сонли маълумотномаси). Натижада қурилманинг амалдаги ва тажриба намуналарини солиштирма синов ишларида I-саноат навли пахта хомашёси учун лентали платформага нисбатан роликли платформада тозалаш самарадорлиги 7,4% га, иш унумдорлиги 3100 кг/соатга, III ва IV саноат навлари учун пахтанинг тозалаш самарадорлиги мос равишда 8,16% ва 7,5% га, иш унумдорлиги эса 2600 кг/соат ҳамда 1800 кг/соатга ортишига имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish