Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Малика Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геморрагик ва ишемик инсултларда мия томирларининг морфологик хусусиятлари», 14.00.02 – Морфология; 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1396.
Илмий раҳбарлар: Исламов Шавкат Эржигитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хайдаров Нодиржон Кодирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геморрагик ва ишемик инсултларда мия томирларининг морфологик хусусиятларини ўрганиш ва клиник натижалар билан таққослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор геморрагик инсультнинг патогенезида миянинг гипоксияси ва ишемияси, унинг шишиши, томирлар ўтказувчанлигининг кескин бузилиши туфайли мия тўқималаридаги МЦЎ қон томирлари деворининг морфологик ўзгаришлар кузатилиши аниқланган;
ишемик инсультнинг патогенезида эластик толаларнинг зичлашиши кўринишидаги фиброэластози, фибрилляр тузилмаларнинг қайта тақсимланиши, микроциркулятор ўзан томирлари қон билан тўлалиги нотекис, томирларнинг айримларида тирқиши бўшаши аниқланган;
мия қон айланишининг бузилиши қайд этилган беморларда миянинг барча қисмларида ишемиянинг дастлабки босқичларида томирларда, айниқса, микроциркулятор ўзан томирларида паралитик кенгайиш кўринишида кенг тарқалган дисциркулятор ўзгаришлар кузатилиши аниқланган;
ишемик ва геморрагик инсультда бош мия томирларнинг параметрларини, ташқи ва ички диаметрларини ҳисоблаш асосида мия пўстлоғидаги микроциркуляр ўзан томирларининг морфометрик кўрсаткичларнинг функционал ҳолатини баҳолайдиган диагностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Геморрагик ва ишемик инсультларда бош мия томирларининг морфофункционал кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бош мияда ўткир қон айланиши бузилишининг ўзгаришларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ишемик инсультларда мия ичи қон томирларини текшириш усули" номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 8 н-р/315-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ишемик инсульт қайд этилган беморларга амбулатория ва шифохона шароитларида дифференциал диагностика, тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш, ва морфологик ўзгаришларни аниқлаш имконини берган;
бош мияда геморрагик инсульт даврида бош мия томирларининг ўзгаришларини аниқлашда, морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган "Геморрагик инсультларда мия ичи қон томирларини текшириш усули" номли услубий тавсияномаси тасдиқланган, хамда соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика патологик анатомия илмий маркази, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида ва Республика суд тиббий илмий амалий маркази Самарқанд вилоят филиалида амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 8 н-р/316-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари амалиётга жорий қилиниши касалликнинг эрта ташхисланиши, унинг ривожланиш даражаси, асоратлар камайиши, беморлар учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, мия ичи қон қуйилиши ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish