Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярқулова Маърифатхон Абдулахад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлашнинг бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt533.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хажимуратов Низомжон Шукруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлашнинг бошқарув ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини аниқлашнинг ички хўжалик стандарти лойиҳаси таклиф этилган;
маҳсулот таннархини оптималлаштириш мақсадида 9440 “Ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш харажатлари” субсчетини очиш ва уларни ҳисобга олишга мўлжалланган “Таннархга киритилмайдиган доимий харажатлар” шакли ишлаб чиқилган;
давал хом ашёси ва толлинг муомалалари ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида шартли ўзгарувчан ва шартли доимий харажатларни алоҳида ҳисобга олувчи конверсион счетларни очиш, уларни ҳисобини юритиш бўйича ҳисоб регистрларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатларнинг дисконтланган ва келгусидаги қийматига таъсир этувчи омилларини 2025 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатларнинг бошқарув ҳисоби ва таннархни аниқлашни такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини аниқлашнинг ички хўжалик стандарти лойиҳаси бўйича таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 19 январдаги 08-34-1-64-сон ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 01-08/3080-сон маълумотномалари). Натижада тармоқ корхоналарида харажатларни ҳисобга олиш ва таннархни аниқлашнинг ягона услубиёти шакллантирилган ва оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиш имконияти яратилган;
маҳсулот таннархини оптималлаштириш мақсадида 9440 «Ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш харажатлари» субсчетини очиш ва уларни ҳисобга олишга мўлжалланган «Таннархга киритилмайдиган доимий харажатлар» шаклини киритиш тўғрисидаги таклифи «Ўзбекнефтегаз» АЖ жамият фаолиятига жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 19 январдаги 08-34-1-64-сон ва «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 25 октябрдаги 30-30/4457-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида шартли доимий харажатларни корхонанинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқариш мақсадга мувофиқлиги асосланган, маҳсулот таннархини пасайтириш орқали мустақил бўлинмаларнинг фойдасини оширишга, ўз навбатида, молиявий ва статистик ҳисобот шаклларини такомиллаштиришга эришилган;
давал хом ашёси ва толлинг муомалалари ҳисобини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида шартли ўзгарувчан ва шартли доимий харажатларни алоҳида ҳисобга олишга мўлжалланган конверсион счетларни очиш ва уларни ҳисобини юритиш бўйича таклиф этилган ҳисоб регистрлари «Ўзбекнефтегаз» АЖ ҳисоб сиёсатига киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 19 январдаги 08-34-1-64-сон ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 01-08/3080-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажатларни конверсион счетлар орқали тақсимлаш корхоналарнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар мониторингини амалга оширишга хизмат қилган;
нефтни қайта ишлаш корхоналарида харажатларнинг дисконтланган ва келгусидаги қийматига таъсир этувчи омилларни 2025 йилгача бўлган даврга ишлаб чиқилган прогнози «Ўзбекнефтегаз» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2022 йил 19 январдаги 08-34-1-64-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида республикамиз нефтни қайта ишлаш саноатининг 2010-2021 йилларда ишлаб чиқариш таннархи динамикаси таҳлил қилинган ва харажатларни тежашнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш имконияти яратилган, шунингдек, 2022-2025 йиллар учун прогноз қийматлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish