Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамбердиева Лобар Зоировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оғир ва юқори қовушқоқ нефтларни қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш», 04.00.13 – Нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2069.
Илмий раҳбар: Акилов Жахонгир Акилович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ, DSc.23/25.08.2021.T.136.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори; Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарорат ўзгаришининг юқори қовушқоқ ва оғир нефтларнинг реологик хоссаларига таъсири ва уларни ғовакли муҳитда сизилишдаги мувозанатсизлик ҳодисаларига боғлиқлигини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оғир нефтлар қовушқоқлигининг силжиш тезлиги ва ҳароратга боғлиқлиги аниқланган;
юқори қовушқоқ нефтли ва коллекторлар ўтказувчанлиги паст бўлган конларда босим градиентининг кўтарилиши билан тўғри чизиқли бўлмаган фильтрлашнинг тўғри чизиқли фильтрлашга ўтиши исботланган;  
юқори концентрацияли полимер эритмалари билан юқори қовушқоқ нефтни сиқиб чиқаришда юқори босимларга эхтиёж юзага келиши аниқланган;
полимер эритмасининг 0,2-0,4% концентрациясида сувсиз ва якуний НҚЧКни ошириш ва қатламнинг нефтга тўйинган ҳажмидан 70% га ортиқ бўлган полимер хажмида эришилиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Оғир ва юқори қовушқоқ нефтларни қазиб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
фаол бўлмаган фонддан қайта тиклаш технологияси Жалоир конидаги 18 В/х (Шарқий Хаудаг) ва Амударё конининг 29-сонли қудуқларида жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги 05-25-2-51-сон маълумотномаси)  Натижада, 2017-2020 йилларда мос равишда 118,3 ва 57,4 т қўшимча нефть олиш имконини берган;
винтли насослардан фойдаланиш технологияси Қарсағли конининг 35, 36, 61, 68 ва 69-сонли қудуқларида жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги 05-25-2-51-сон маълумотномаси). Натижада, 2015-2020 тўртта қудуқдан қўшимча равишда 3450,2 т қўшимча нефть қазиб олиш имконини берган;   
қудуқни бурғилаш йўли билан қудуқларнинг дастлабки тўрини зичлаштирувчи бурғилаш технологияси Жанубий Миршоди 16-сонли жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги 05-25-2-51-сон маълумотномаси). Натижада, 2018-2020 йилларда бурғиланган қудуқдан қўшимча тарзда 82,4 т нефть қазиб олишга имконият яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish