Sayt test rejimida ishlamoqda

Сахобидинов Расулжон Исомидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ангрен қўнғир кўмир карьерининг кўчки хавфлари сейсмик мониторинги», 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/GM85.
Илмий раҳбар: Сидорова Ирина Петровна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.02/30.12.2019.GM/FM.97.01.
Расмий оппонентлар: Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Ибрагимов Алишер Хайдарович, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчки хавфини прогноз қилиш самарадорлигини ошириш учун Ангрен қўнғир кўмир карьерида сейсмик мониторинг методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчки содир бўлишини прогнозлаш ишончлилиги ва сифатини оширишда Ангрен қўнғир кўмир конининг очиқ карьерида сейсмик мониторинг услубияти ишлаб чиқилган;
тузилган сейсмограммалар каталоги карьердаги портлашларни, узоқ ва яқин зилзилаларни, кўчки ҳаракатларини идентификациялаш учун ишлаб чиқилган;
синган тўлқин маълумотларининг таҳлили асосида кўчки тўсатдан ҳаракатланиши хавфи бўлган суюқ қатламлар ҳамда кўчки ҳаракатланиши мумкин бўлган потенциал хавфли участкалар аниқланган;
бўйлама (P) ва кўндаланг (S) сейсмик тўлқинларнинг бошланғич қисмини аниқроқ ажратиш учун математик моделлаштириш ёрдамида компьютер дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ангрен қўнғир кўмир карьерининг кўчки хавфини сейсмик мониторинги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ангрен қўнғир кўмир кони карьерида кўчки хавфларининг сейсмик мониторинги услубияти Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 30 июндаги 06-26-сон маълумотномаси). Натижада, кўчки содир бўлишини прогнозлаш ишончлилигини ошириш имконини берган;
тузилган сейсмограммалар каталоги Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 30 июндаги 06-26-сон маълумотномаси). Натижада, карьердаги портлашни, узоқ ва яқин зилзилаларни, кўчки ҳаракатини аниқлашга имкон берган;
сейсмик мониторинг усули билан моделлаштирилган Наугарзан кўчкисининг тузилиши Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 30 июндаги 06-26-сон маълумотномаси). Натижада, кўчки тўсатдан ҳаракатланиши хавфи бўлган суюқ қатламларни аниқлаш имконини берган;
математик моделлаштириш ёрдамида P ва S сейсмик тўлқинларни ажратувчи компьютер дастури Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 30 июндаги 06-26-сонли маълумотномаси). Натижада, сейсмограммаларда P ва S тўлқинларнинг бошланғич қисмини аниқроқ ажратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish