Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелибоев Мираъзам Фозилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олхўрини қуритишда юқори самарадор комбинацион усуллардан фойдаланиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2187.
Илмий раҳбар: Маматов Шерзод Машрабжанович, техника фанлари  доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олхўри мевасини қуритишнинг юқори самарали комбинацион технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: микротўлқинли сублимацион қуритишни олхўри структурасига, намлик ва жараён даврига таъсири аниқланган;
олхўрини микротўлқинли сублимацион қуритиш шароитларида аскорбин кислота миқдори 94 %, углеводлар миқдори 98 %-гача нативлигини сақлаб қолиши исботланган;
микротўлқинли сублимацион қуритиш жараёнида анъанавий усулларга нисбатан қуритиш тезлигини 1,2 баробарга ошиши, вақти 5-6 соатга қисқариш асосланган;
микротўлқинли комбинацион усулда қуритишнинг, объект ва магнетронлар орасидаги масофа ҳамда тўлқин узунлиги билан боғлиқлиги аниқланиб, қуритиш маҳсулотлари таркибидаги витаминлар ва қандлар миқдори сақланиши исботланган;
олхўри мевасини қуритишнинг юқори самарали комбинацион технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олхўрини микротўлқинли сублимацион қуритиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олхўрини микротўлқинли сублимацион қуритиш технологияси «SUNNY LAND PRODUCTS» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 15 мартдаги 15-44/03-22-сон маълумотномаси). Натижада, олхўрини қуритиш жараён давомийлигини ўртача 5 соатгача қисқартириш имконини берган.
олхўрини диэлектрик диапазонда музлатилган маҳсулотлардаги намликни буғга айлантириш орқали сублимацион қуритишнинг жадаллаштирилган технологияси «SUNNY LAND PRODUCTS» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги №03/29-04/1398-сон маълумотномаси). Натижада, олхўрини микротўлқинли сублимацион усулда қуритиш орқали электр энергияни 20 %-гача тежаш ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish