Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбекова Ферузахон Расуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида макроиқтисодий  барқарорликни таъминлаш (Фарғона водийси мисолида)”, 08.00.02 - “Макроиқтисодиёт”,  08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt760. 
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бўстонов Мансур Мардонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида эришиш ҳамда бу орқали маҳаллий аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва камбағаллик даражасини пасайтириб боришга қаратилган илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда ҳудуднинг  эпидемиологик ҳолати ва аҳолининг саломатлик даражасини акс эттирувчи эколого-эпидемиологик муҳитнинг соғломлиги кўрсаткичидан фойдаланиш таклиф этилган;
макроиқтисодий барқарорликнинг асосий нисбатларини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида минтақалардаги уй хўжаликларини статистик кузатиш орқали намоён бўлувчи аҳолининг умумий истеъмол сарфлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотлари харажатлари улуши бўйича ўзгаришларнинг камбағаллик даражасига таъсирини ҳисобга олиш таклифи ишлаб чиқилган;
минтақалардаги маҳаллий хом ашё асосида фаолият юритаётган паст рентабелли йирик корхоналарга маҳаллий ишлаб чиқарувчи мақомини бериш учун маҳаллий бошқарувга ўтказиш ҳамда тегишли қўллаб-қувватлаш тизими орқали уларни ривожлантириш таклиф этилган;
Фарғона иқтисодий минтақасида маҳаллий ишлаб чиқариш тавсифидаги  тармоқ ва соҳалардаги кескин жорий конъюнктуравий ўзгаришлар шароитида барқарор ишлаб чиқариш ҳажмини таъминловчи кўп бўғинли кооперацион алоқаларини “кафолатли иқтисодий дастаклар” ҳисобига кенгайтириш орқали кичик ҳудудий яхлит самарали такрор ишлаб чиқариш циклини йўлга қўйиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида эришиш ҳамда бу орқали маҳаллий аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва камбағаллик даражасини пасайтириб боришга қаратилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда ҳудуднинг  эпидемиологик ҳолати ва аҳолининг саломатлик даражасини акс эттирувчи эколого-эпидемиологик муҳитнинг соғломлиги кўрсаткичидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Уй хўжаликларида кузатув ўтказиш бўйича услубий низом”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 10 июлдаги 01/1-13-17/-2-83-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан бир қаторда унинг эпидемиологик ҳолати ва аҳолининг саломатлик даражасини мунтазам назорат қилиш имкони яратилган; 
макроиқтисодий барқарорликнинг асосий нисбатларини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида минтақалардаги уй хўжаликларини статистик кузатиш орқали намоён бўлувчи аҳолининг умумий истеъмол сарфлари таркибидаги озиқ-овқат маҳсулотлари харажатлари улуши бўйича ўзгаришларнинг камбағаллик даражасига таъсирини ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Уй хўжаликларида кузатув ўтказиш бўйича услубий низом”ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 10 июлдаги 01/1-13-17/-2-83-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақалардаги уй хўжаликларини кузатишда аҳолининг камбағаллик ва турмуш шароитига оид кўрсаткичларини баҳолашнинг аниқлик даражаси ортган; 
минтақалардаги маҳаллий хом ашё асосида фаолият юритаётган паст рентабелли йирик корхоналарга маҳаллий ишлаб чиқарувчи мақомини бериш учун маҳаллий бошқарувга ўтказиш ҳамда тегишли қўллаб-қувватлаш тизими орқали уларни ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 10 июндаги 04/16-02-10-174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида паст рентабелли йирик корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолатининг яхшиланиши ҳамда маҳаллий ишлаб чиқаришнинг кенгайишига имкон яратилган; 
Фарғона иқтисодий минтақасида маҳаллий ишлаб чиқариш тавсифидаги  тармоқ ва соҳалардаги кескин жорий конъюнктуравий ўзгаришлар шароитида барқарор ишлаб чиқариш ҳажмини таъминловчи кўп бўғинли кооперацион алоқаларини “кафолатли иқтисодий дастаклар” ҳисобига кенгайтириш орқали кичик ҳудудий яхлит самарали такрор ишлаб чиқариш циклини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 10 июндаги 04/16-02-10-174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги кооперацион алоқаларнинг кенгайиши ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш барқарорлигининг ошишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish