Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаев Абдурахим Ботиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида қуруқ сурков композитни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2995.
Илмий раҳбар: Долиев Ғолибжон Алишерович, кимё фанлари доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахмадалиев Мухаммаджон Ахмадалиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида пўлат симларни чўзишда ишлатиладиган қуруқ сурков композитни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурков композит маҳсулотларининг таркибидаги моддаларни масса улушлари  ва мақбул қийматлари аниқланган;
қуруқ сурков композити таркибидаги кальций ва натрий стеаратларнинг мақбул қийматлари орқали металлар сиртига адгезиялик хусусияти аниқланган;
маҳаллий тўлдирувчиларнинг сурков композитини ҳароратга чидамлилиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида янги қуруқ сурков композити синтез қилинган;
қуруқ сурков композитини олишнинг самарадор технологияси ишлаб чиқилган;
янги қуруқ сурков композитини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисобланган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мaҳaллий хомaшёлaр aсосидa қуруқ сурков композитни ишлaб чиқишни йўлгa қўйиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида қуруқ сурков композитни ишлaб чиқиш технологияси Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 23 декабрдаги 05/15-3116-сон маълумотномаси). Натижада, республикамизда пўлат симларга ишлов берадиган корхоналар учун янги қуруқ сурков композитини олиш имконини беради; 
пўлат симларни чўзиш учун янги маҳаллий хомашёлар асосида олинган композитни ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг “2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 23 декабрдаги 05/15-3116-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинаётган маҳсулотдан ҳароратга 190оC дан 310оC бардошлили композит олиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish