Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирова Нилуфархон Қобилжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «УНИФЛОК серияли флокулянт ёрдамида гальваник ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқава сувларни тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К523.
Илмий раҳбар: Муталов Шухратжон Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкенткимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.K/T.04.02. 
Расмий оппонентлар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор;  Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғир металл ионлари сақловчи оқава сувларни полимерли полиэлектролитларни қўллаб тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гальваникли ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлувчи таркибида Cr6+ ионлари бўлган оқова сувларини Fe2SO4 эритмаси ёки чиқинди темир-талас ёрдамида зарарсизлантиришнинг мақбул шароитлари асосланган; 
тозалаш самарадорлигига чўктириш, тиндириш ва фильтрлаш тезлиги, оқава сувнинг рН-муҳити ҳамда Cr6+ ионларининг концентрациясининг таъсири  аниқланган;
«Унифлок»,«ПАА» сeрияли флокулянтлар ҳамда Fe2SO4 эритмаси ёки чиқинди темир-таласлар ёрдамида гaльвaник ишлaб чиқaриш жараёнида ҳосил бўлган оқава сувларини oғир мeтaлл ионлари ва муаллақ заррачалардан самарали тозалаб сувнинг айланма ҳаракати такомиллаштирилган; 
таркибида оғир металл ионлари бўлган оқава сувларни тозалаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни (лой) қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноати учун иккиламчи хомашё сифатида ишлатиш мумкинлиги асосланган.
«Унифлок» серяли полиэлектролити гальваник ишлаб чиқариш оқава сувларидаги муаллақ заррачаларининг чўктириш жараёнини 6-8 баробарга тезлаштирилиши аниқланган;
оғир металл ионлари сақловчи оқава сувларни полимерли полиэлектролитларни қўллаб тозалаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гальваникли ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлган оқава сувларни «Унифлок» серияли флокулянт ёрдамида тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гальваникли ишлаб чиқариш оқава сувларини оғир металл ионларидан тозалаш технологияси «МЕТ-FUR-SERVIS» ОАЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 03-02/8-118-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларни Cr6+, Cr3+, Fe, Cu, Ni, Cd, Zn, Pb, Sn ионларидан тозалаш, сувнинг айланма харакатини ташкил этиш ва юмшатиш имконини беради; 
«Унифлок» серияли полиэлектролит флокулянтини қўллаш технологияси «МЕТ-FUR-SERVIS» ОАЖ ОАЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 03-02/8-118-сон маълумотномаси). Натижада, полиэлектролит флокулянти ва такомиллаштирилган технологик жараён оқава сувларни чегаравий миқдор даражасида тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish