Sayt test rejimida ishlamoqda

Айдаркулова Камила Абдухаликовна
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар кийимини лойиҳалашда эргономик мослигини антропометрик таъминлаш” 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Т2409
Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент; Пулатова Сабохат Усмановна техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар қоматини антропометрик тадқиқ қилиш асосида кийимларнинг эргономик мослигини ошириш ва аҳолини кийим ўлчамлари билан максимал даражада қониқишини таъминлаш ҳисобланади. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ёшидаги болалар тана ўлчам кўрсаткичларини ёш-жинс ва регионал ўзгарувчанлигига тақсимланиш боғланишлари, янги ўлчам типологияси ҳамда размер ва бўйлар шкаласи қоматнинг жадал ўсиш суратларига кийим конструкциясини мослаштиришини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
кенгайтирилган диапазондаги тўлалик гуруҳига эга бўлган болалар типавий қоматларининг классификацияси ишлаб чиқилган ва уларнинг миқдорий антропоморфологик характеристикалари аниқланган; 
болалар қоматининг эмпирик ва назарий тақсимоти, эгри чизиқлар аппроксимацияси, регрессия тенгламаларини тузиш ва турли хил ёш-жинс гуруҳидаги болалар типавий қоматларининг ўлчам кўрсаткичларини стандартлаштириш орқали антропометрик ахборотни оптималлаштириш методикаси такомиллаштирилган; 
етакчи ўлчамлар оралиғида қоматлар тақсимланишини ифодаловчи, иккиламчи ўлчам кўрсаткичлари қийматини ҳисоблаш ва антропометрик стандартлардан конструкторлик стандартларига ўтиш имконини берувчи аналитик боғланишлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар кийимини лойиҳалашда эргономик мослигини антропометрик таъминлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
турли мактаб ёшидаги болалар типавий қоматларининг классификацияси, кенгайтирилган диапазондаги тўлалик гуруҳлари, болалар размер ва бўйлар шкаласи, уларнинг миқдорий антропоморфологик характеристикалари ЧП «RUXSHANA-TEKS» ХКда жорий қилинган (“Ўзтўқимaчиликсaнoaт” уюшмaсининг 2022 йил 24 майдаги  03/14-1534 - сoнли мaълумoтнoмaси). Корхонада мактаб формасини размер ва бўйлар рационал шкаласи бўйича ишлаб чиқариш натижасида сотилмаган махсулот хажмини кескин камайтириш ва унинг сотилишини 50% оширишга эришилган; 
турли мамлакатлар болалар аҳолиси қоматлари типологияси ва классификациясининг таҳлили натижалари, адаптацион шкалалар «Саидбек  Мухайе савдо хусусий корхонада» жорий қилинган (“Ўзтўқимaчиликсaнoaт” уюшмaсининг 2022 йил 24 майдаги  03/14-1534 - сoнли мaълумoтнoмaси). Натижада, махаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган махсулотлар экспортини ошириш, болалар кийимини қоматга мослигини ошириш имконияти яратилган;
ҳар хил ёш гуруҳидаги қиз болаларнинг мактаб формасини (жакет, нимча, юбка) ва ўғил болаларнинг мактаб формасини (пиджак, нимча, шим) тайёрлаш учун меъёрий-техник ҳужжатлар, андозалар комплектлари ва саноат намуналари «TOJINISO FAYZ» МЧЖ, «FARHOD ABDULLA 1979» МЧЖ ишлаб чиқаришга татбиқ қилинган.   (“Ўзтўқимaчиликсaнoaт” уюшмaсининг 2022 йил 24 майдаги  03/14-1534 - сoнли мaълумoтнoмaси) Натижада кийимларнинг болалар тана тузилишига мослиги ва қоматда яхши ўрнашуви таъминланган бўлиб, мактаб кийимлари базали конструкцияларини ишлаб чиқаришга вақт сарфини 25-30% қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish