Sayt test rejimida ishlamoqda

Жонқобилов Собир Улуғмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки компонентли напорли оқимда зарб тўлқини тезлигини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2158.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматилло Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор; Шакиров Бахтияр Махмудович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Насос станциялари напорли қувурларида икки компонентли оқимда ҳаво миқдори ўзгаришини ҳамда гидравлик қаршиликларни инобатга олиб зарба тўлқини тезлигини ҳисоблаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос станцияси напорли қувурларида икки компонентли оқимда гидравлик зарба тўлқини тезлигини оқимда ҳаво миқдорини ўзгариши асосида такомиллаштирилган;
гидравлик зарбада босимнинг кескин ошиши политропик жараёнлиги асосида политропа кўрсаткичини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
насос станцияси напорли қувурларида гидравлик зарба параметрларига қувурнинг қаршилигини баҳолаш асосида гидравлик ишқаланиш коэффициентини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
тўғри гидравлик зарба жараёнида юзага келадиган максимал напор ва зарба тўлқини тезлигига оқимнинг барқарор ҳаракатдаги параметрлари таъсирини ифодаловчи математик боғланиш ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки компонентли напорли оқимда зарб тўлқини тезлигини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
насос станциясининг напорли қувурларида электр таъминоти тўсатдан узилганда содир бўладиган гидравлик зарбанинг асосий параметри зарба тўлқини тарқалиш тезлигини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги ZD33250384-сон маълумотномаси). Натижада насос станциясининг напорли қувурида гидравлик зарба оқибатини камайтириш ҳисобига насос станциясидан хавфсиз фойдаланиш имконияти яратилган;
насос станциясида гидравлик зарба жараёнида тўлқин тарқалиш тезлиги ва босимни ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги ZD33250384-сон маълумотномаси). Натижада гидравлик зарба жараёнида насос станцияси напорли қувурларини ҳимоялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
насос станциясининг напорли қувурларида гидравлик зарба параметрларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги ZD33250384-сон маълумотномаси). Натижада кутилган иқтисодий самарадорлик 37 000 000 (ўттиз етти миллион) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish