Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаев Ғулом Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шаҳар кўчаларидаги автомобиллар тўхтаб туриш жойларида ҳаракатланиш хавфсизлигини ошириш», 05.08.06 – «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1218 
Илмий раҳбар: Бакиров Лутфилло Юлдашалиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: Қосимов Карим, техника фанлари доктори, доцент; Топалиди Валерий Анатольевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар кўчалари бўйлаб автомобиллар тўхтаб туриш жойларида тадқиқотлар ўтказиш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар кўчаларидаги автомобиллар тўхтаб туриш жойларини ташкил қилишнинг назарий асослари ҳамда кўча-йўл тармоғида тўхташ узунлиги ва тўхташ вақтини белгилаш математик модел ёрдамида такомиллаштирилган;
автомобилларининг габарит ўлчамлари (узунлик, асос, кенглик, йўл, минимал бурилиш радиуси)дан келиб чиқиб, кўча бўйлаб тўхтаб туриш жойларининг оптимал ўлчамлари AutoTURN дастурий таъминоти ёрдамида ишлаб чиқилган;
шаҳар кўчаларидаги автомобиллар тўхтаб туриш жойларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, “Smart parking” (ақлли тўхташ жойи) тизимларидан фойдаланишда таклиф этилган инновацион йўл белгисини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
кўча бўйлаб тўхтаб туриш жойларида йўқотилган вақтга нисбатан кўчанинг хизмат кўрсатиш даражаси(level of service)ни белгилаш мезонлари имитацион модел ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўча бўйлаб автомобиллар тўхтаб туриш жойларида ҳаракатланиш хавфсизлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
кўча бўйлаб автомобиллар тўхтаб туриш жойларини транспорт оқимининг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда кўча-йўл тармоғида тўхташ жойларини жойлаштириш усули Самарқанд шаҳар транспорт бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 2/544-727 сон маълумотномаси). Натижада шаҳар кўча ва йўлларида ҳаракатланиш тезлигини ошириш ҳамда тирбандликларни олдини олиш, шаҳардаги бутун йўл ва унинг алоҳида бўлакларидаги ўртача ҳаракатланиш тезлиги 35% га ошган; 
шаҳар кўчаларидаги автомобиллар тўхтаб туриш жойларида “Smart parking” тизимларидан фойдаланган ҳолда, ҳаракатланиш хавфсизлигини оширишда инновацион ёндашув усули Самарқанд шаҳар транспорт бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 2/544-727 сон маълумотномаси). Натижада шаҳар кўчаларида содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлда содир бўладиган зиддиятли вазиятлар 8% гача камайган;
транспорт воситаларининг габарит ўлчамларидан келиб чиқиб,  кўча бўйлаб тўхтаб туриш жойларини белгилаш усули Жиззах шаҳар транспорт бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 2/544-727 сон маълумотномаси). Натижада кўча бўйлаб тўхташ жойларининг ҳайдовчилар учун қулайлиги 20% ошган; 
кўча бўйлаб автомобиллар тўхтаб туриш жойларини транспорт оқимининг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда кўча-йўл тармоғида тўхташ жойларини жойлаштириш усули Жиззах шаҳар транспорт бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 2/544-727 сон маълумотномаси). Натижада шаҳар кўчаларининг ўтказувчанлик қобилияти икки бўлакли йўлларда 50% гача уч бўлакли йўлларда 35% гача ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish