Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Шавкат Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оқова сувларни биоремедиацион йўл билан тозалаш», 03.00.12 – Биотехнология, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B705.
Илмий раҳбарлар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихалиқович, биология фанлари доктори, профессор; Туробжонов Садритдин Махамаддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03.30.12.2019.B.72.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўлдошева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Саттаров Абдумурод Саттарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат веринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: терини қайта ишлаш корхоналаридан чиқаётган техник оқова сувлар таркибидаги хром (Cr) миқдорини биоремедиация усулида тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хромли (Cr6+) оқава сувда A.caroliniana, L.minor, P.stratiotes, E. сrassipes) ўсиб ривожланиши ва яшовчанлик кўрсаткичлари илмий асосланган;
терини қайта ишлаш корхоналаридан чиқадиган оқова сувларнинг дастлабки ва физик-кимёвий ишлов берилгандан кейинги кимёвий таркиби аниқланган;
хромнинг юқори даражасига (артизан суви ва корхонанинг ишлаб чиқаришдан чиққан қолдиқ суви асосида хромнинг 30% гача миқдорига чидамли бўлган A.caroliniana нинг мослашган культураси олинган ва унинг яшовчанлик кўрсаткичлари: ((мг/л) 0,50,87%, 1,00,68%, 1,50,59%, 2,00,50%, 2,50,46%, 3,0039%) аниқланган;
илк бор Azolla caroliniana нинг турли хил концентрацияли хром сақлаган оқова сувлар таркибидан хромни (4,87 мг/л хромни 2,34 мг/л гача) камайтириши ва қуруқ массасига нисбатан ўртача 0,56-1,09 мг/г миқдорда хромни сорбциялаши қобилияти исботланган;
азолланинг ривожланиши давомида натрийни ўстиришнинг 7-кунида 27,92 мг/г, 10-кунида 36,72 мг/г, хлорни ўстиришнинг 7-кунида  1,67 мг/г, 10-кунида  47,69 мг/г миқдорида тўплаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юксак сувўтлари асосида терини қайта ишлаш корхоналари оқова суви таркибидаги хром миқдорини камайтириш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқова сувлар таркибидаги хром қолдиқ миқдорини A.caroliniana макрофити асосида биоремидацион йўл билан тозалаш “PENG-SHENG CHARM” МЧЖ қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («O’zcharmsanoat» уюшмасининг 2021 йил 9 июндаги АС-9/1621-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилоятидаги «Шўрўзяк» зовурига ташланадиган оқова сувнинг кимёвий таркиби зарарсизлантирилган, бу эса экологик вазиятни барқорорлаштириш имконини берган;
сунъий шароитда турли хил концентрацияларда хром (6+) билан зарарлантирилган артизан суви ва корхона қолдиқ суви асосида хромнинг 30% гача миқдорига чидамли бўлган A.carolinianaнинг хромга мослашган культураси «PENG-SHENG CHARM» МЧЖ қўшма корхонасида амалиётга қўлланилган («O’zcharmsanoat» уюшмасининг 2021 йил 9 июндаги АС-9/1621-сон маълумотномаси). Натижада, хромга мослашган A.caroliniana культураси оқова сув таркибидаги хром (6+) миқдорини 54000 дан 2200 мг/л гача, татқиқотнинг 14-кунига келиб 54000 дан 20 мг/л  миқдоригача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish