Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Дилмурод Мирусмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги поликонденсацион анионитлардан фойдаланган ҳолда оқова ва саноат сувларини тозалаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/K303.
Илмий раҳбар: Турабджанов Садритдин Мaхаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкенткимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.K/T.04.02. 
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Қобилжон Ғофурович, техника фанлари доктори, доцент; Арсланов Шарафутдин Султанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий чиқиндилардан поликонденсацион анионитлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улардан оқова ва саноат сувларини тозалашда фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор антрацен, фурфурол ва ПЭПА поликонденсацияси орқали молибден ионларига танловчан қобилиятга эга, рангли металл ионлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилувчи - кучсиз асосли, полифункционал, термокимёвий барқарор анионит олинган;
олинган импорт ўрнини босувчи ион алмашувчи полимернинг асосий экспулуатацион хоссаларнинг (мис, никел, молибден ва бошқ. ионларининг сорбцияси, сорбцион сиғими, функционал гуруҳларнинг диссоциланиш даражаси) бошланғич хомашё материалининг кимёвий таркиби, физик-кимёвий ва сорбцион хоссаларига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
саноат оқава сувларни тозалаш ва айрим металл ионларини ажратиш жараёнлари учун хусусиятлари аввалдан белгиланган ион алмашинувчи полимер олиш учун маҳаллий ишлаб чиқарилган фурфуролдан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган;
«Шарғун кўмир» АЖ чиқинди маҳсулоти бўлган тошкўмир смоласидан анионит синтези учун антрацен ва «Навоиазот» АЖнинг ПВХ ишлаб чиқариш чиқинди маҳсулоти бўлган дихлорэтандан ПЭПА олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Поликонденсацион анионитлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улардан оқова ҳамда саноат сувларини тозалашда фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молибден ионларига танловчан бўлган термокимёвий анионит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 06687, 2021 й.). Натижада, циклик углеводород сифатида антрацендан фойдаланилган молибден ионлари бўйича танловчан термокимёвий анионит олиш имконини берган;
поликонденсацион ионалмашинувчи полимерлар асосидаги анионитлардан аммоний молибдат эритмалари таркибидаги молибденни ажратиш технологияси «Olmaliq kon-metallurgiya kombinati» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Olmaliq KMK» АЖнинг 2021 йил 30 июндаги АА-005603-сон маълумотномаси). Натижада, корхона оқава сувларини молибден ионларидан стандарт мейёрларгача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish