Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимова Ирода Назарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юза-фаол моддаларни қўллаб, юқори сифатли мозаикали  пол қопламаларининг технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.09.08- “Қурилиш технологияси ва қурилиш жараёнларини ташкил қилиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/T1375.
Илмий раҳбар: Юсупов Ҳамза Ибадович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Ганиев Карим Барович, ҳамда техника фанлари номзоди, профессор Сатторов Зафар Мурадович. 
Етакчи ташкилот: “Наманган муҳандислик-қурилиш институти”. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мозаик полларини барпо этишда юза-фаол моддаларни қўллаб,  силлиқлаш жараёнини самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мозаика қопламасини силлиқлашда натрий карбонат (Na2CO3)ни концентрацияси 0,1% ли сувли эритмасини қўллаганда меҳнат унумдорлиги 38-42% га ошиши асосланган;
абразив емирилиш назариясининг асосий қоидалари асосида мармарнинг микроқаттиқлигига таъсир қилувчи юза-фаол моддаларнинг мозаикали қопламанинг силлиқлаш жараёни самарадорлигига таъсири ишлаб чиқилган;
цемент тошининг мустаҳкамлиги 130 Н/см2  ва қаттиқлиги 7 Н/мм2  қийматларга етганда мозаика қопламасини силлиқлашни бошлаш вақти  асосланган; 
юза-фаол моддаларнинг концентрациясини силлиқлаш вақтига боғлиқлиги ва олинган қатлам қалинлигига боғлиқ ҳолда пол қопламаси юзасининг мармар увоқлари билан жойлашганлик даражаси модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юза-фаол моддаларни қўллаб, юқори сифатли мозаикали пол қопламаларининг технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юза-фаол моддаларни қўллаб, юқори сифатли мозаикали пол қопламаларини ишлаб чиқиш  технологияси “EM-DER-SAL INSHAAT” МЧЖ қурилиш ташкилотида жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги №09-06/12359-сон маълумотномаси ва “O’zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/15-2532-сонли маълумотномаси). Натижада мозаик пол қопламасини силлиқлашдаги иқтисодий самара 100 м2 қоплама учун 174084 сўм иқтисодий самара берган. 
юза-фаол моддаларни қўллаш шунингдек, “KEMRAN” МЧЖ қурилиш ташкилотида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги №09-06/12359-сон маълумотномаси ва “O’zsanoatqurilishmateriallari” Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/15-2532-сонли маълумотномаси). Бунда 324 м2 юзани силлиқлашда 1 480 000 сўм иқтисодий самара берди. Тавсия этилган юза-фаол моддаларни қўллаш орқали юқори сифатли мозаикали пол қопламалари қуришда меҳнат унумдорлигини ошириб, иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish