Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанкулов Зохиджон Мамасолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўғонсиз сув олиш бош иншооти қуйи соҳасида дарё ўзанидаги жараёнларни баҳолаш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2336
Илмий рахбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Базаров Дилшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор. Эрназар Жумаевич Махмудов, техника фанлари номзоди, доцент Норқобил Рахматов 
Етакчи ташкилот - “Тошкент архитектура-қурилиш институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғонсиз сув олиш иншооти қуйи соҳасида ўзан жараёнларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотининг иш режимига боғлиқ равишда иншоот қуйи соҳасидаги содир бўладиган сув оқимининг беқарор ҳаракатини инобатга олиб ўзан жараёнларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотининг қуйи соҳасида оқимнинг беқарор ҳаракатини ифодаловчи икки ўлчамли дифференциал тенгламалар системаси асосида ўзан жараёнларининг математик модели такомиллаштирилган; 
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотининг қуйи соҳасида вақтга боғлиқ равишда оқим тезликларини юза майдон бўйича тақсимланиши ва сув сарфларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, оқим йўналишини башорат қилиш дастури ишлаб чиқилган; 
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншооти қуйи соҳасида ўзан жараёнларини шаклланиш босқичлари ва муддатларини аниқлаш усули дарёнинг кўп йиллик гидрологик режими ва оқимнинг гидродинамик параметрларини ўзгаришини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарёдан тўғонсиз сув иншоотининг қуйи соҳасида ўзандаги жараёнлар ва оқимнинг асосий гидродинамик параметрларини аниқлаш усули бўйича олинган натижалар асосида:
дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотининг қуйи соҳасида вақтга боғлиқ равишда оқим тезликларини юза майдон бўйича тақсимланишини ва сув сарфларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, оқим йўналишини башорат қилиш дастури Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 мартдаги 03/20-924-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дастур ёрдамида оқим тезликларининг юза майдон бўйича тақсимланиши ва йўналишини башорат қилиш, дарёдан тўғонсиз сув олишда иншоот иш режимининг таъсири натижасида содир бўладиган ўзан жараёнларининг олдини олиш имконияти яратилган.
Дарёнинг кўп йиллик гидрологик режими ва оқимнинг гидродинамик параметрларини ўзгаришини инобатга олиб дарёдан тўғонсиз сув олиш иншооти қуйи соҳасида ўзан жараёнларини шаклланиш босқичлари ва муддатлари аниқлаш усули Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 мартдаги 03/20-924-сон маълумотномаси). Натижада, дарёдан тўғонсиз сув олиш иншоотининг қуйи соҳасида сув сатҳи ва сув сарфига боғлиқ равишда содир бўладиган ўзан жараёнларини шаклланиш босқичлари аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish