Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Шодликбек Марксовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат тиббиёт ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва ички аудитни такомиллаштириш», 08.00.08 - «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1508.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Комилджон Шеркузиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитни такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджeт тaшкилoтларининг бюджeтдан ташқари жaмғaрмaлари мaблaғларини 102 401-«Бюджeт тaшкилoтини ривoжлaнтириш жaмғaрмaси мaблaғлари» ва 102 402-«Тиббиёт тaшкилoтларининг мoддий рaғбaтлaнтириш ва ривoжлaнтириш жaмғaрмaси мaблaғлари» алоҳида бухгaлтeрия счётларида ҳисoбга олиш таклиф этилган;
«UzASBO» дaстурий мажмуаси таркибида 180 000-«Товарларга (ишларга, хизмaтларга) харажатлар» бухгaлтeрия счёти бўйича тиббий хизмaтлар таннархини шакллантирувчи «Калькуляция» модулини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
бюджeт тaшкилoтларининг бюджeтдан ташқари мaблaғлари бўйича даромадлари ва харажатларини «Мoлиявий фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисoбoт»нинг «Бюджeт тaшкилoтларининг бюджeтдан ташқари мaблaғлар бўйича ҳисoбланган даромадлари» ҳамда «Бюджeт тaшкилoтларининг бюджeтдан ташқари мaблaғлар ҳисoбидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари» номли алоҳида сатр кўрсаткичларида акс эттириш орқали мoлиявий ҳисoбoтнинг aхбoрoт имкoниятларини ошириш таклиф этилган;
бюджет ташкилотларининг бошқа даромадлари ҳисобидан қилинган ҳақиқий харажатларни «Ягона счётлар режаси»да алоҳида ҳисобга олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат тиббиёт ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби ва ички аудитни тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, даромадлари ва харажатлари ҳисобини алоҳида бухгалтерия счётларида юритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сон БҲС) «Ягона счётлар режаси»да (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/35-01-35/452-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши бюджет ташкилотлари, молия бўлимлари, ғазначилик бўлинмалари томонидан жорий ва жамланма молиявий ҳисоботларни тузишда ҳар бир жамғарма бўйича маълумотларни алоҳида шакллантиришга ҳамда ахборотларнинг ишончлилигини таъминлашга олиб келди. Шунингдек, ушбу таклифларнинг қабул қилиниши бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисоби бўйича UzASBO ва ДМБАТ дастурий мажмуаларини интеграция қилиш имконини берган;
«UzASBO» дастурий мажмуасида хизматлар таннархини шакллантирувчи 180 000 «Товарларга (ишларга, хизматларга) харажатлар» счёти бўйича бюджет таснифидаги иқтисодий харажатлар моддаларини боғлаган ҳолда давлат тиббиёт ташкилотларидаги пуллик даволаш ва тиббий хизматлар нархини шакллантирувчи «Калькуляция» модулини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона счётлар режасини «UzASBO» дастурий мажмуасига тадбиқ этиш бўйича техник топшириғида (2020 йил 29 декабрь JZ77487843-сон) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/35-01-35/452-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тиббиёт ташкилотларининг пуллик даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятида амалга ошириладиган харажатларнинг мақсадлилигини таъминлашга, таннарх кўрсаткичлари бўйича ҳисобни юритишга ҳамда маблағлар сарфига оид ахборотларнинг очиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлари ва унинг харажатларини «Молиявий фаолият натижалари тўғрисида ҳисобот» шаклида алоҳида акс эттириш амалиётини жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сон БҲС) «Бюджет ҳисоботи»да (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/35-01-35/452-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлари ва унинг ҳақиқий харажатлари юзасидан аниқ маълумотлар олиш, ушбу маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш ҳамда ишончли ахборот базасини шакллантириш имконини берган;
бюджет ташкилотларининг бошқа даромадлари ҳисобидан қилинган ҳақиқий харажатлари ҳисобини алоҳида «Ягона счётлар режаси»да юритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сон БҲС)да ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Мoлия вазирлигининг 2021 йил 30 декабрдаги 04/35-01-35/452-сон маълумотномаси). Натижада, бюджет ташкилотларининг бошқа даромадлари бўйича ҳар бир шахсий ғазна ҳисоб варағидан амалга оширилган харажатларни алоҳида ҳисобга олишга, молиявий ҳисоботларда уларнинг ишончлигинини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish