Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиқулова Амина Тотлибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўзбек оилаларида никоҳ-оила муносабатларининг ташкилий-психологик жиҳатлари мустаҳкамлигини таъминлаш”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P189.
Илмий раҳбар: Соғинов Нурмат Абдусаматович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор; Акрамова Феруза Акмаловна психология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек оилаларида никоҳ-оила муносабатларининг ташкилий-психологик жиҳатлари мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат: 
никоҳ-оила муносабатларида эр-хотиннинг ролли адекватлиги, эркак ва аёллар гендер сезувчанлиги ижтимоий хулқда акс этиши учун ижтимоий, этник, гендер ва шахсий идентификациялардаги фарқланишни миллий қадриятлар асосида бошқариладиган механизмлар билан маҳаллий ҳокимиятлар таркибида оилалардаги ижтимоий, маънавий-руҳий муҳитни такомиллаштирадиган «Оила ва хотин-қизлар» бўлими ташкил этилиши асосланган; 
жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш ва оиланинг маънавий-ахлоқий муҳитини яхшилашнинг самарали тизимини яратишда оиланинг ижтимоий-психологик ҳолатини адекват шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик патернлар асосида барқарорлигини такомиллаштирадиган, мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, натижавий-рефлексиф характердаги психокоррекцион ва психопрофилактик «Психологик маслаҳат хоналари»ни маҳаллаларда ташкил қилиниши асосланган;
оила ва маҳалла муносабатларининг ташкилий-психологик жиҳатлари мустаҳкамлигини таъминлашда трансформациялашган ҳаётий қадриятлар тизимига кўра меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни когнитив-ҳиссий ва фаолиятли детерминантлар асосида қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш асосланган;
никоҳ-оила муносабатлари самарадорлиги ҳаёт сифати индексидаги психик компонент (mental health) ва жисмоний фаоллик (physical functioning) интеграцияси орқали сифат ва натижадорликка эришиш оилани баҳолашнинг муҳим кўрсаткичи эканлиги илмий жиҳатдан исботланган ҳамда оиланинг бирдамлигини, оилада авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган никоҳ-оила муносабатлари мустаҳкамлигининг концептуал модели ташкилий психологик жиҳатлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек оилаларида никоҳ-оила муносабатларининг ташкилий-психологик жиҳатлари мустаҳкамлигини таъминловчи миллий қадриятларнинг аҳамиятини ўрганиш, уни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек оилаларида никоҳ-оила муносабатлари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар таркибида «Оила ва хотин-қизлар” бўлимини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-81-сон «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 18 мартдаги 01-09/308-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатларини мустаҳкамлашда қадриятлар тизими муҳим омил эканлиги ва унинг турмуш тарзида намоён этиши кўрсаткичлари ошишига эришилган;
ҳозирги замон ўзбек оилаларига эр-хотинларнинг оилавий қадриятлар тизимидаги ҳаётдан мамнунлик, яшаш ва ижтимоий муҳитга хос ҳаётий сифатларининг намоён бўлишида ҳамда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни «Аёллар дафтари» орқали манзилли қўллаб-қувватлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-81-сон «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 18 мартдаги 01-09/308-сон маълумотномаси). Натижада миллий қадриятларда оила никоҳни мустаҳкамлашнинг омили сифатида ўрганилган ва ёш оилаларни мустаҳкамлашга эришилган;
ижтимоий субъект (шахс, миллат) ва дин қадриятлари тизимига мос равишда намоён бўлувчи ижтимоий муҳит ва жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-психологик манфаатларини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-81-сон «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилган («Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 18 мартдаги 01-09/308-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида замонавий ўзбек оилаларида соғлом психологик муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича амалий-психологик ишлар самарадорлигини оширишга эришилган;
трансформациялашган ҳаётий қадриятлар тизимига кўра меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларни когнитив-ҳиссий ва фаолиятли ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этилганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сон «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарори асосланган (SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалaри Самарқанд филиалининг 2021 йил 22 октябрдаги 01/495-сон маълумотномаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 01/123-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ-оила муносабатларини мустаҳкамлашда қадриятлар тизимини муҳим омил сифатида ва эркак ва аёл, ота ва она, эр ва хотин, қариндошлар, ака-ука ва опа-сингиллар ўртасидаги ўзаро муносабатларда миллий қадриятларга муносабатларнинг устуворлиги ва уларни адекват идрок этишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish