Sayt test rejimida ishlamoqda

Маккамов Зокиржон Хусанбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Божхона тўловлари аудитини такомиллаштириш истиқболлари», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1599.
Илмий раҳбар: Азизов Шерзод Ўктамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона тўловлари аудитини такомиллаштиришга қаратилган назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда божхона назоратини самарали амалга ошириш мақсадида божхона аудитини «камерал» ҳамда «сайёр» шаклларини жорий қилиш таклиф этилган;
текширувлар сонини оптималлаштириш ва ресурслардан унумли фойдаланишда божхона аудити қамровини амалдаги бир йилдан уч йилга узайтириш таклифи  асосланган;
камерал божхона аудитида ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги божхона органларидаги мавжуд маълумотлар асосида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланишига асос бўлиши таклиф этилган;
импорт товарларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида божхона тўловлари умумий номда эмас, имтиёз назарда тутилган бож ёки солиқларнинг аниқ номи бўйича кўрсатиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Божхона тўловлари аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистонда божхона назоратини самарали амалга ошириш мақсадида божхона аудитини «камерал» ҳамда «сайёр» шаклларини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 101-сон «Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 3 августдаги 03-04/25-01949-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида божхона расмийлаштирувидан кейинги назорат самарадорлиги ортишига эришилган;
текширувлар сонини оптималлаштириш ва ресурслардан унумли фойдаланишда божхона аудити қамровини амалдаги бир йилдан уч йилга узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 101-сон «Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида ўз аксини топган (Давлат божхона қўмитасининг  
2021 йил 3 августдаги 03-04/25-01949-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида текширувлар сонини оптималлаштириш ва ресурслардан унумли фойдаланиш имконияти кенгайган;
камерал божхона аудитида ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги божхона органларидаги мавжуд маълумотлар асосида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланишига асос бўлиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 101-сон «Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 18-бандида ўз аксини топган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 3 августдаги 03-04/25-01949-сон маълумотномаси). Натижада камерал божхона аудити давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан сўралган ҳужжатлар ва маълумотларни ўз вақтида тақдим этилиши, бу орқали божхона аудити белгиланган муддатларда ва тўлиқ ўтказилиши таъминланган;
импорт товарларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида божхона тўловлари умумий номда эмас, имтиёз назарда тутилган бож ёки солиқларнинг аниқ номи бўйича кўрсатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ-5042-сон, 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон ҳамда 2021 йил 14 апрелдаги ПҚ-5075-сон қарорларида ўз аксини топган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 3 августдаги 03-04/25-01949-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ қонунчилик нормаларининг турли хил талқин этилиши олди олинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish