Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Мирзохид Алишер ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига фосфорли ўғитларнинг қўллаш усул ва меъёрларини таъсири (Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Qx206.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Равшан Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда, фосфорли ўғитларни қўллашнинг мақбул усул ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида фосфорли ўғитлардан аммофос, PS–agro ўғитларини кузги буғдойга қўлланилганда, шудгор остига соф ҳолда аммофос ўғитини 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўлланилганида, тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,04–0,02 г/см3 га камайиб, ғоваклиги 1,36–0,86% га ортганлиги, ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилганидан сўнг эгат юзасига соф ҳолда PS–agro ўғитни 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўлланилганида эса тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,03–0,02 г/см3 га камайиб, ғоваклиги 1,11–0,86% га ортиб, агрофизикавий хоссалари яхшиланганлиги аниқланган;
кузги буғдой уруғларини экиш олдидан шудгор остига соф ҳолда аммофос ўғитини 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш маҳсулдор поялар сонини 118,8 дона/м2 га, ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилганидан сўнг эгат юзасига соф ҳолда PS–agro ўғитни 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш маҳсулдор поялар сонини 99,7 дона/м2 га юқори бўлишини таъминлаши аниқланган;
шудгор остига соф ҳолда аммофос ўғитини 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, ўсув даври давомида азотли ўғитини 200 кг/га меъёрларда қўллаш дон  ҳосилдорлигини 26,1 ц/га, сомон ҳосилдорлигини 29,5 ц/га юқори бўлишини таъминлаб, рентабеллик даражаси 37,9% ни ташкил этганлиги аниқланган;
ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилганидан сўнг эгат юзасига соф ҳолда PS–agro ўғитини 90 кг/га, калийли ўғитини 60 кг/га, ўсув даври давомида азотли ўғитини 200 кг/га меъёрларда қўллаш, дон ҳосилдорлигини 23,4 ц/га, сомон ҳосилдорлигини 25,2 ц/га юқори бўлишини таъминлаб, рентабеллик даражаси 33,8% ни ташкил этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кузги буғдой етиштиришда фосфорли ўғитларни қўллаш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Кузги буғдойни етиштиришда фосфорли ўғитларни қўллаш усуллари» номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;
фосфорли ўғитларни қўллаш технологияси Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани фермер хўжаликларида шудгор остига соф ҳолда аммофос ўғитини 90, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш технологияси 183 гектар майдонга, ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилгандан сўнг эгат юзасига соф ҳолда PS–agro ўғитини 90, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш технологияси 120 гектар майдонга, Миришкор тумани фермер хўжаликларида шудгор остига соф ҳолда аммофос ўғитини 90, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш технологияси 72 гектар майдонга, ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилгандан сўнг эгат юзасига соф ҳолда PS–agro ўғитини 90, калийли ўғитини 60 кг/га, меъёрларда қўллаш технологияси 60 гектар майдонга, вилоят бўйича жами 434 (шудгор остига 254 га, эгат юзасига 180 га) гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Натижада анъанавий усулда етиштирилган кузги буғдой майдонларига нисбатан гектаридан 6,1–12,6 центнер қўшимча дон ҳосили олинган;
оч тусли бўз тупроқлари шароитида фосфорли ўғитларни самарали қўллаш агротехнологияси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда фосфорли ўғитлардан аммофос ўғитини шудгор остига соф ҳолида 90 кг/га, ғўза қатор орасига кузги буғдой уруғлари экилгандан сўнг PS–agro ўғитини эса эгат юзасига соф ҳолда 90 кг/га, меъёрда қўллаш юқори самара бериши аниқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 02/021–3689–сон маълумотномаси). Ушбу технологияни қўллаш натижасида ғалла етиштиришда рентабеллик даражаси 5,5–2,5 фоизга ортганлиги қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish