Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшпулатов Азизбек Сағдуллаевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ностабил стенокардияси бор беморларда коронар атеросклерозни дислипидемия тури ва липидтранпорти системани генлари билан боғлиқлигини баҳолаш», 14.00.06-Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1332.
Илмий рахбар: Шек Александр Борисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори; Мухаммедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронар атеросклерозни ноинвазив ташхислаш самарадорлигини ошириш услубларини ишлаб чиқиш ва юрак ишемик касаллиги бўлган беморларини даволашни клиник-биокимёвий ва генетик услублар билан оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
илк бор ўзбек миллатига мансуб ЮИК бор беморларда АРОС3 гени SstI полиморфизми ва АРОЕ гени ε2/ε3/ε4  полиморфизмининг тарқалганлиги ва унинг аралаш дислипидемия билан боғлиқлиги аниқланган бўлиб АРОС3 генининг SstI полиморфизми S2 аллели ташувчилари ва АРОЕ генининг ε4 аллели ташувчилари ностабил стенокардияси бор беморларда, соғломларга қараганда ишончли даражада кўпроқ учраши исботланган;
ЮИК бор беморларида АРОС3 генининг SstI полиморфизми, АРОЕ генининг ε2/ε3/ε4 полиморфизмини липид спектри, яллиғланиш маркерлари кўрсаткичларининг боғлиқлиги таҳлил қилиниб АРОС3 генининг SstI полиморфизми S2 аллели ташувчиларида қонда триглицеридлар миқдорининг ошиши, АРОЕ генининг ε4 аллели ташувчиларида эса Aполипопротеина B ва юқори сезувчан С-РО миқдорининг ортиши исботланган;
илк бор АРОC3 генинг «S2» ва AРОЕ генинг «ε4» зарарловчи аллелари комбинацияли ташувчилари стенозловчи коронар атеросклерознинг ноинвазив генотипик маркери бўлиб, коронарография ва комбинацияли гиполипидемик терапияга тавсия қилишга кўрсатмаси аниқланган; 
илк бор ЮИК, аралаш турдаги дислипидемияси бор беморларга рoзувaстaтин билан мoнoтерaпия ва симвaстaтинa билан фенoфибрaтнинг комбинациясининг гиполипидемик самарадорлиги солиштирма таҳлили ўтқазилиб розувастатин билан монотерапиянинг 10-40 мг/кун титрацияси, симвастатин 20-40 мг/кун ва фенофибрат 145 мг/кун комбинацияли қўлланилишидан гиполипидемик самарадорлик бўйича ортда қолмаслиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ностабил стенокардияси бор беморларда коронар атеросклерозни дислипидемия тури ва липидтранспорти системани генлари билан боғлиқлигини баҳолаш бўйича олинган  илмий натижалар асосида: 
ностабил стенокардия ва дислипидемияси бор беморларда липид алмашинуви, атеросклероз маркерлари, юрак гемодинамикаси, коронар оқими зарарланиши ҳолатларини бахолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида «Бир ва ундан кўп тож томирларининг стенотик атеросклерозининг ноинвазив ташхислаш усули» Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган  (№IAP 05455, 03.07.2014). Ушбу усул юрак ишемик касаллигини ноинвазив ташхислашнинг имконини берган;
ностабил стенокардия ва дислипидемияси бор беморларда липид алмашинуви, атеросклероз маркерлари, юрак гемодинамикаси, коронар оқими зарарланиши ҳолатларини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган ихтиро «Дислипидемия ва липидтранспорт тизими генларини инобатга олган ҳолда, ностабил стенокардия беморларини текшириш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8Н-Р/620-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома коронар атеросклерозни ноинвазив ташхислаш самарадорлигини ошириш услубларини ишлаб чиқиш ва даволашни самарали амалга ошириш имконини берган. 
ностабил стенокардияси бор беморларда коронар атеросклерозни ноинвазив ташхислаш самарадорлигини ошириш услубларини ишлаб чиқиш ва юрак ишемик касаллиги бўлган беморларини даволашни клиник-биокимёвий ва генетик услублар билан оптималлаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган ва Андижон филиаллари фаолиятига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 январдаги 8н-д/35-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар ностабил стенокардия ривожланишини эрта ташхислаш, касаллик клиник кечишини прогнозлаш, даволашни оптималлаштириш ва асоратлар миқдорини пасайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish