Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Шахноза Муродуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичида ёш баскетболчиларнинг ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1466. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ханкелдиев Шер Ҳакимович, педагогика фанлар доктори профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичида ёш баскетболчиларнинг ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 10-12 ёшли баскетболчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш учун тезкорлик машқларидан ўзгарувчан шароитда оёқ ва қўл мушак кучини узлуксиз ҳамда интервал машқ услубида машғулотга киритиш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти такомиллаштирилган;
10-12 ёшли баскетболчиларда ўйин жараёнида тўп билан  ҳужумчининг ҳимоячига қарши ҳаракатини амалга ошириш учун зич ҳимояланишни такомиллаштиришга йўналтирилган рақиб қаршилигидаги мувозанат машқларини қўллаш ҳисобига ҳужум ва ҳимоя комбинацияларидаги индивидуал, гуруҳли ва жамоавий ҳаракат тезкорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган; 
10-12 ёшли баскетболчиларнинг тезкорлик, чаққонлик, тезкор-куч сифатларини ривожлантириш учун юқори даражада таъсир кўрсатувчи машқларни танлаш орқали мусобақа ўйин шароитида талаб этиладиган мураккаб реакция ҳаракатларини кутилмаган вазиятлардаги тўп билан ва тўпсиз рақиб қаршилигида бажариладиган юқори тезкорликни алдамчи ҳаракатларга мослаштириш ҳисобига мусобақа фаолиятида ўйин суръатини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичида 10-12 ёшли баскетболчиларнинг ўйиндаги тезкорлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлари асосида рақиб қаршилигини енгиб ўтишда ўйинчиларнинг орқа зонадан олди зонадаги очиқ позицияга чиқишдаги ҳаракат тезкорлигини комбинациялаш  (қисқа  сонияли қарши ҳужум) эвазига ҳужум қилиш кўникма ва малакалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичида ёш баскетболчиларнинг ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
10-12 ёшли баскетболчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш учун узлуксиз ҳамда интервал машқ услуби Ўзбекистон баскетбол федерациясида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 03-17-02/5569-сон маълумотномаси). Натижада ёш баскетболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш имконияти 6,8 % га ўсган;
10-12 ёшли баскетболчиларнинг ўйин жараёнида ҳимоячига қарши ҳаракатини ва ҳимояланишни такомиллаштиришга йўналтирилган мувозанат машқлари Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида баскетболчиларнинг машғулот жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 03-17-02/5569-сон маълумотномаси). Натижада ёш баскетболчиларнинг индивидуал, гуруҳли ва жамоавий ҳаракат тезкорлиги 14% га ортган;
10-12 ёшли баскетболчиларнинг тезкорлик, чаққонлик, тезкор-куч сифатларини ривожлантирувчи машқлар ишлаб чиқилиб, мураккаб реакция ҳаракатларини кутилмаган вазиятлардаги тўп билан ва тўпсиз рақиб қаршилигида бажариладиган мақшларни киритиш орқали Самарқанд вилояти Ургут тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби баскетболчиларининг машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 03-17-02/5569-сон маълумотномаси). Натижада 10-12 ёшли баскетболчиларнинг мусобақа фаолиятида ўйин суръати 20 % ўсган; 
ёш баскетболчиларнинг ўйиндаги тезкорлик даражасини кўрсатувчи ҳаракатланиш алгоритми ҳамда психологик тайёргарлиги ва индивидуал имкониятларидан келиб чиқиб ҳаракат тезкорлигини ривожлантириш технологияси Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тайёрланадиган Спорт фаолияти (баскетбол) бакалавриат таълим таълим йўналишида ўқитиладиган “Баскетбол назарияси ва услубияти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 03-17-02/5569-сон маълумотномаси). Натижада ёш баскетболчиларнинг тезкор қарши ҳужумга ўтиш кўникмалари 20 % ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish