Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Элдор Толибжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали юнон-рим курашчиларининг комбинацион ҳужум ҳаракатларини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1470.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Саламов Рахматилла Саламович, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизов Носиржон Нематиллаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали юнон-рим курашчиларининг комбинацион ҳужум ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича тайёргарлик дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали юнон-рим курашчиларининг ҳужум қилишдаги комбинацион ҳаракатларини такомиллаштириш учун белдан ошириб ташлаш ва елкалардан ошириб ташлаш усулларини ўргатишда йиқитиш усулларининг биринчи фазада рақиб мувозанатини бузиш, иккинчи фазада рақибни ҳужум ҳаракатидан ҳимояга ўтказиш ҳисобига техник-тактик имкониятлари кенгайтирилган;
малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик имкониятларидан келиб чиқиб, комбинацион ҳужум ҳаракатларини алдамчи ҳаракатлар билан (бажариши керак бўлган усулга ёндош усулни кўрсатиш) моҳирона ниқоблай олиш орқали рақибни иллюзияга тушириш ҳисобига стратегик машғулот услубияти такомиллаштирилган;
малакали юнон-рим курашчиларининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун оғирлаштирилган жисм билан эластик қайтувчи мосламага елкадан ошириш ҳаракатларини ассиметрик равишда ташлаш усулларига ривожлантирувчи машқ сифатида киритиш ҳисобига машғулот олиб боришнинг вазифаси ва режимини ўзгартириш имконияти такомиллаштирилган;
малакали юнон-рим курашчиларининг мусобақа жараёнида асосан самарадорлиги юқори бўлган белдан ва елкалардан ошириб ташлаш техник усулларни такомиллаштириш учун мутлоқ кўрсаткичлари асосида изометрик тартибда чекланмаган вақтда максимал эркин мушак ҳаракатининг катталиги бўйича бажариладиган яқинлаштирувчи машқлар мажмуасини машғулотга киритиш ҳисобига комбинацион ҳаракатлардаги натижадорлик имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
малакали юнон-рим курашчиларининг ҳужум қилишдаги комбинацион ҳаракатларини такомиллаштириш учун белдан ошириб ташлаш ва елкалардан ошириб ташлаш усулларини ўргатишда йиқитиш усулларининг биринчи фазада рақиб мувозанатини бузиш, иккинчи фазада рақибни ҳужум ҳаракатидан ҳимояга ўтказиш ҳисобига техник-тактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Республика олимпия заҳиралари коллежи” ва “Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи” ўқув-машғулотлари дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 03-13/156 - сон маълумотномаси). Натижада қарши ҳужумда муваффақиятли бажарилган техник усуллар 18% га яхшиланган;
малакали юнон-рим курашчиларининг техник-тактик имкониятларидан келиб чиқиб, комбинацион ҳужум ҳаракатларини алдамчи ҳаракатлар билан (бажариши керак бўлган усулга ёндош усулни кўрсатиш) моҳирона ниқоблай олиш орқали рақибни иллиюзияга тушириш ҳисобига стратегик машғулот услубияти “Республика олимпия заҳиралари коллежи” ва “Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи” ўқув-машғулотлари дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 03-13/156 - сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳи курашчилари томонидан мураккаб ҳужум ҳаракатларини ўргатиш имконияти 16-18% га ўсган;
малакали юнон-рим курашчиларининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун оғирлаштирилган жисм билан эластик қайтувчи мосламага елкадан ошириш ҳаракатларини ассиметрик равишда ташлаш усулларига ривожлантирувчи машқ сифатида киритиш ҳисобига машғулот олиб боришнинг вазифаси ва режимини ўзгартириш имкониятини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Республика олимпия заҳиралари коллежи” ва “Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи” ўқув-машғулотлари дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 03-13/156 - сон маълумотномаси). Малакали юнон-рим курашчиларининг ўқув-машғулот жараёнидаги умумий ва махсус тайёргарликнинг нисбий кўрсаткичлари 21 % га ўзгарган;
малакали юнон-рим курашчиларининг мусобақа жараёнида асосан самарадорлиги юқори бўлган белдан ва елкалардан ошириб ташлаш техник усулларни такомиллаштириш учун мутлоқ кўрсаткичлари асосида изометрик тартибда чекланмаган вақтда максимал эркин мушак ҳаракатининг катталиги бўйича бажариладиган яқинлаштирувчи машқлар мажмуасини машғулотга киритиш ҳисобига комбинацион ҳаракатлардаги натижадорлик имкониятлари бўйича тавсиялар “Республика олимпия заҳиралари коллежи” ва “Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежи” ўқув-машғулотлари дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 03-13/156 - сон маълумотномаси). Натижада асосий мусобақаларда қарши ҳужум техник-тактик ҳаракатларни бажаришда курашчиларнинг кўрсаткичлари дастлабки натижаларга нисбатан 18-20%га ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish