Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Сардоржон Абдумуминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Карьер экскаваторлари чўмичининг кесувчи элементларини такомиллаштириш асосида қазиш ишлари самарадорлигини ошириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2474.
Илмий раҳбар: Джураев Рустам Умарханович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, доцент; Кахаров Сергей Каримович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карьер экскаватори чўмичининг кесувчи ва емирилишдан ҳимояловчи элементлари конструкциясини такомиллаштириш асосида уларнинг эксплуатацион самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карьер экскаватори кесувчи элементларининг тоғ жинси билан ўзаро таъсири натижасида ҳажмий емирилиши миқдорини, унинг сирти юзасига таъсир этувчи юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш имконини берувчи математик модель ишлаб чиқилган; 
экскаватор чўмичи тиши юзасининг ҳажмий емирилиши миқдори чўмичга таьсир этувчи тоғ жинси заррачаларининг сонига боғлиқлиги ҳамда тишнинг юзаси марказий ўқига нисбатан ўткир бурчаги 70 га тенг бўлган бўртма ўрнатилиши натижасида тоғ жинси заррачаларининг емирувчи таъсирини 25% гача камайиши аниқланган; 
экскаватор чўмичининг кесиш юкламасининг тишлар эни (b) ва улар жойлашуви орасидаги масофа (а) га боғлиқлиги асосида тишлар орасидаги масофа ва чўмич тишининг эни қийматлари а=(2,5÷3)b га тенг бўлганда юкламаларни 14 % гача камайиши аниқланган;
экскаватор чўмичи жағ қисмининг асосига бўйи 700 мм, эни 300 мм ва баландлиги 20 мм, ички бўшлиқлари орасидаги деворлари қалинлиги 50 мм бўлган  тўғри тўрт бурчак шаклли ҳимоя элементини қўллаш, чўмичнинг вазнини 118 килограммга енгиллаштириши ва жағ қисми емирилишини 20 % га камайтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Карьер экскаваторлари чўмичининг кесувчи элементларини такомиллаштириш эвазига қазиш режими кўрсаткичларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
гидравлик экскаваторлар чўмичининг тишлари «Навоий кон-металлургия комбинати»га қарашли Марказий кон бошқармасининг «Ауминзо-Амантой» карьерида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» нинг 2021 йил 13 сентябрдаги 02-08-06/8897-сон маълумотномаси). Натижада, HITACHI EX-1200 русумли карьер гидравлик экскаваторларининг аввалги қўлланилган чўмич тишларига нисбатан 20-25% га иш қобилятини ошириш имконини берган;
карьер гидравлик экскаватори чўмичи жағи плита қисми ва жағ қисми асосининг янги такомиллаштирилган конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати»га қарашли Марказий кон бошқармасининг «Ауминзо-Амантой» карьерида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» нинг 2021 йил 13 сентябрдаги 02-08-06/8897-сон маълумотномаси). Натижада, HITACHI EX-1200 русумли карьер гидравлик экскаваторлари чўмичининг умумий иш қобилятини 10-15% га ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish