Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафаев Ойбек Бобомурадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг конструкциясини такомиллаштириш асосида бурғилаш ускунасининг эксплуатация самарадорлигини ошириш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2073.
Илмий раҳбар: Джураев Рустам Умарханович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Тошов Жавоҳир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Баратов Бахтиёр Нусратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тоғ жинсини парчаловчи асбобларнинг конструкциясини такомиллаштириш асосида бурғилаш ускуналарининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
скважиналарни ҳаво ёрдамида тозалаб бурғилаш жараёнида тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг ҳароратини аниқлаш ва ҳарорат режимларини меъёрлаштириш учун бурғилаш режимларининг рационал қийматларини аниқлаш имконини берувчи математик модель ишлаб чиқилган;
скважиналарни сиқилган ҳаво билан тозалаб бурғилаш жараёнида ҳарорат режимларини меъёрлаштириш асосида тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг чидамлилигини ва бурғилашнинг механик тезлигини ошириш имконини берувчи бурғилаш режимларининг рационал кўрсаткичлари аниқланган;
скважина забойида шламли режим ҳосил бўлиши, ажралган шлам заррачасининг ҳаракатланиш бурчаги ва бошланғич тезлиги катталикларига боғлиқлиги аниқланган;
шламли режим ҳосил бўлишини бартараф этувчи тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган ва тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг чидамлилигини ошириш имконини берувчи бурғилаш режимининг рационал кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тоғ жинсини парчаловчи асбобнинг конструкциясини такомиллаштириш асосида бурғилаш ускунасининг эксплуатация самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уюрмали қувурли бурғилаш снарядининг такомиллаштирилган конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Геологик қидирув экспедициясининг Марказий геологик қидирув партиясида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 02-06-07/9278-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ жинсини парчаловчи асбобларнинг чидамлилигини 4% га, бурғилашнинг механик тезлигини 6 % га ошириш имконини берган;
уч шарошкали бурғилаш долотасининг такомиллаштирилган конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Геологик қидирув экспедициясининг Марказий геологик қидирув партиясида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 22 сентябрдаги 02-06-07/9278-сон маълумотномаси). Натижада, скважинани ўтиш тезлигини 8 % га, тоғ жинсини парчаловчи асбоб чидамлилигини 4 % га ошириш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish