Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагатов Джумадулла Турабековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон матбуотида фавқулодда вазиятлар мавзусининг ёритилиши: ёндашув, муаммо ва маҳорат”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil1478.
Илмий раҳбар: Ташмухамедова Латофат Исматовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Қосимова Наргис, филология фанлари доктори; Матякубов Алишер, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади даврий матбуотда фавқулодда вазиятлар мавзусини ёритишдаги ижобий тенденциянинг юзага келиши натижасида газеталарнинг жамиятдаги ижтимоий таъсирчанлигини ошириш ва аҳоли хавфсизлик маданиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлиши, фавқулодда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракатланишга ўргатувчи интерактив мобиль иловаларнинг онлайн форматдаги газеталарга жойлаштириш имкониятининг кенглиги, мазкур материалларнинг тез тарқалиши ва аҳолининг катта қисми томонидан қабул қилиниши, онлайн форматдаги газеталарнинг босма шаклидан кўра тарғибот-ташвиқот борасида интерактивлиги туфайли катта аудиторияни қамраб олиши ҳамда жамиятдаги ижтимоий хавфсизликни таъминлашда самарадор эканлиги исботланган;
матбуотда фавқулодда вазиятлар мавзусини ёритиш журналистдан жараённинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига жиддий эътибор берган ҳолда, жабрланган ва ҳалок бўлган одамлар, бузилган инфраструктура ҳамда қутқарув ишлари олиб бориш билан боғлиқ муаммоларни ёритишда бир ёқлама - мамлакатнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги сиёсатини объектив акс эттирмаслик ҳолатларининг мавжудлиги, бу мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги имиджига салбий таъсир кўрсатиши асосланган;
 фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги профилактик тадбирларни, жумладан, жойларда ўтказиладиган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари, тактик-махсус ўқув машқлари, ўқув йиғинлари ва семинар-трейнинглар ва кўргазмали-амалий машғулотларни оммавий ахборот воситаларида - матбуотда кенг ёритиш аҳоли хавфсизлик маданиятининг ошишига хизмат қилиши аниқланган;
журналист фаолиятида фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий билимларга эга бўлиши, фавқулодда вазиятлар ҳудудида психологик тайёргарлик соҳасидаги касбий билим ва кўникмаларнинг шаклланганлиги, мавзуни тўғри ёритишга сиёсий, ҳуқуқий ва психологик ёндашув асосида эътибор қаратиш зарурлиги бирламчи талаблар эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Республика босма нашрларида фавқулодда вазиятлар мавзуси ёритилишининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
мамлакатимизда фавқулодда вазиятлар мавзусини ёритишдаги журналистик ёндашув, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда матбуотнинг роли ва жанрий-публицистик услуб имкониятларининг аҳамияти юзасидан олинган хулосалардан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4749-сонли Фармоннинг 5.1.-бандидаги “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш” вазифасини шакллантиришда фойдаланилган (ФВВ Матбуот хизматининг 2021 йил 7 сентябрдаги 32/4-2519-сон маълумотномаси). Натижада журналистлар ва масъул ходимларнинг оммавий ахборот воситаларида фавқулодда вазият мавзусини тезкор, объектив ва шаффоф ёритиш соҳасидаги касбий маҳоратларининг ошишига хизмат қилган;
жамиятда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли хавфсизлик маданиятининг ривожланишида босма матбуотнинг ўрни беқиёс эканлиги, хусусан, ушбу соҳага ихтисослашган нашрларнинг фаолиятини янада ривожлантириш зарур эканлиги асослантирилган далиллар ва хулосалар “Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси Бирлашган таҳририяти фаолиятида қўлланилган (“Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси Бирлашган таҳририятининг 2021 йил 9 сентябрдаги 29-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли хавфсизлигини таъминлашда даврий атбуот ролининг ошишига, журналист маҳоратининг асосий жиҳатлари, жанрлар ранг-баранглиги, матбуотнинг тил ва услуб имкониятлари, газета рукн ва саҳифаларини бойитишга ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга хизмат қилган;
аҳолини турли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш борасида матбуот нашрлари учун фуқаро муҳофазаси мавзусига оид материаллар тайёрлашда тадқиқот иши натижасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг 2021 йил 30 августдаги 2/17-395-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуот нашрлари учун фуқаро муҳофазаси соҳасида тарғибот-ташвиқот тадбирларига мўлжалланган турли жанрларга хос бўлган материалларнинг яратилишига эътибор қаратиш лозимлиги илмий асосланган;
фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар гуруҳлари томонидан фавқулодда вазиятлар мавзусига оид материалларни тайёрлаш, уларни матбуотда ёритишга эътибор қаратиш каби хулосалардан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2022 йил 22 февралдаги 21/15-722-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар гуруҳларида фаолият юритувчи мутахассислар учун фавқулодда вазиятлар мавзусига оид материалларни тўплаш ва тайёрлашда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
республикамиздаги ижтимоий-сиёсий босма нашрларида фавқулодда вазиятлар, уларнинг олдини олиш мавзусидаги турли жанрларга оид ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилиш мавзусига оид материалларни тайёрлаш, таҳлил қилиш борасида натижалардан (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти фаолияятида фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти ДУКнинг 2022 йил 19 январдаги 04-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот “Янги Ўзбекистон” газетаси мутахассисларига фавқулодда вазиятлар мавзусига оид материалларни тайёрлашда муҳим манба сифатида ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish