Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Марямбиби Джуманиязовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий – ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шаклллантириш технологиялари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2949.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдуназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим тизимида бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омиллар ва шарт-шароитлар ўқувчиларга саноген тафаккурнинг мотивацион, рефлексив ва операцион кўникмаларини реал вазиятлар моделлари имитацияси асосида  аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг мақсаддан натижага йўналтирилган модели нормативлик, изчиллик ва универсаллик характерига эга функционал блоклар мазмунига танлаб ўқиш, тезкор ўқиш ва онгли ўқиш каби китобхонлик малакаларини ўқувчиларда ривожлантирувчи ўқув топшириқларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг педагогик механизмлари оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик ҳамкорлигининг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли компонентларини инновацион таълим муҳитига халқчиллик, ҳалоллик каби ижтимоий мезонлар уйғунлигида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат руҳида тарбиялашда таълимнинг универсаллик, муқобиллик ва вариативлик шаклларини амалиётда қўллаш орқали ўзаро ёрдам, бағрикенглик каби дўстона муносабат сифатларини ўқувчиларда шакллантирувчи интерфаол ўқув муҳитини ташкил этиш самарадорлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий маъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш бўйича илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим тизимида бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омиллар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва жорий этишга оид таклиф ва ғоялар  “Мактабгача таълимнинг меъёрий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғи билан берилган 538-146-рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида  ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга амал қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёнининг дидактик таъминотини яхшилашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг мақсаддан натижага йўналтирилган моделига доир назарий фикр-мулоҳазалар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли дарслик  мазмунига сингдирилган ( Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи билан берилган 500-141-рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришнинг педагогик механизмлари оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик ҳамкорлигининг мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, операцион-фаолиятли компонентларини жорий этиш бўйича тавсиялардан А-От-2021-419-сон “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ошириш курси электрон платформасини яратиш (Pre-schhoolPDP) номли инновацион-амалий лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 21 декабрдаги 02-2340-сон буйруғи). Натижада, ўқувчиларда ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда оила, таълим муассасалари ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқани қарор топтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish