Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланиязов Ғуломжон Шерниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Устки кийим маҳсулотлари учун мўлжалланган трикотаж тўқималарининг рационал тузилишларини ишлаб чиқиш ва уларнинг хусусиятларининг тадқиқоти” 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.4.PhD/Т2518. 
Илмий раҳбар: Ҳолиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Абдурашид Абдурахманович, техника фанлари номзоди доцент РhD.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади устки кийим маҳсулотлари учун мўжалланган трикотаж тўқималарининг рационал тузилишларини ишлаб чиқариш ва уларнинг хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
рационал тузилишга эга бўлган ҳосилали глад тўқимасини олишда ҳалқа қатори бўйича раппорти ортиши ҳисобига ҳалқалари вертикал ўқ бўйича силжимайдиган тўқима олиш усули яратилган;
раппортлар сонини орттириш учун ипларни тўқимада вертикал ўқ бўйича жойлаштириш натижасида ҳосилали глад тўқимаси ҳалқа протяжкалари узайишини ҳисобга олиб, физик-механик хусусиятларига таъсир этувчи  буралишдаги қайишқоқлик қонуниятлари аниқланган; 
икки қатламли трикотаж тўқимасининг олд ва орқа қатламларини шакллантиришда фойдаланилган ипнинг чизиқли зичлигини ўзгариши тўқиманинг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларига таъсир этиш қонуниятлари ипларнинг деформацияланиш хоссаларини ҳисобга олиб аниқланган;  
янги ўрилишдаги шакл сақлаш хусусиятлари юқори бўлган, кам хомашё сарф қилинган, қатламлари асос ипи ёрдамида прессли бириктириш усулидан фойдаланиб олинган икки қатламли трикотаж тўқимаси ишлаб чиқилган;  
тўқима таркибига мавжуд тўқималардан фарқли ўлароқ арқоқ ипи ҳамда глад ҳалқа қаторини киритиш ҳисобига янги ўрилишдаги икки қатламли трикотаж тўқималарини олишга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Янги тузилишли ҳосилали ва икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳалқа қатори бўйича раппорти ортиши ҳисобига ҳалқалари вертикал ўқ бўйича силжимайдиган, рационал тузилишга эга бўлган ҳосилали глад тўқимаси «AOTEX» MЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («O`zto`qimachiliksanoat» уюшмасининг 2022 йил 05 апрель ойидаги №03/25-908 маълумотномаси). Натижада, ассортимент тури кенгайиб, сифат кўрсаткичларини ортишига, хом ашё сарфини 21 % гача камайтиришга эришилган;
қатламлари асос ипи ёрдамида прессли бириктириш усулидан фойдаланиб олинган икки қатламли трикотаж тўқимаси «Dilhan Tex LLC» MЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («O`zto`qimachiliksanoat» уюшмасининг 2022 йил 05 апрель ойидаги №03/25-908 маълумотномаси). Натижада, хом ашё сарфини 24 % гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish