Sayt test rejimida ishlamoqda

Уктамов  Хусниддин  Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Кимё саноати корхоналарининг  молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини  такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.3.PhD/Iqt1766.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Атаниязов Жасурбек Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарининг  молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати корхоналарининг корпоратив молиявий-иқтисодий диагностикасида иқтисодий хавфсизликни интеграл кўрсаткичининг баҳолаш шкаласи: “таҳликали - 0 дан 0,40 гача”, “паст - 0,40 дан 0,69 гача”, “ўртача - 0,70 дан 1,0 гача”, “юқори - 1,1 дан катта” таклиф этилган;
кимё корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун бошқарув тузилмасига “Иқтисодий хавфсизлик бўлими”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кимё саноати тармоғига давлат аралашувини камайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда корхоналарининг устав капиталида давлат улушини 20%дан оширмаслик таклиф этилган;
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарида микротизимни жорий этиш, интеграл кўрсаткичларни реал вақт мобайнида баҳолашнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигига тасирининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимё саноати корхоналарининг  молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш амалиётини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё саноати корхоналарининг корпоратив молиявий-иқтисодий диагностикасида иқтисодий хавфсизликни интеграл кўрсаткичининг баҳолаш шкаласи: “таҳликали - 0 дан 0,40 гача”, “паст - 0,40 дан 0,69 гача”, “ўртача - 0,70 дан 1,0 гача”, “юқори - 1,1 дан катта” таклифи Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига 2021 йил 105-сон буйруғи билан жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 2 июлдаги 03-2450-сон маълумотномаси). Натижада «Фарғоназот» АЖ ҳамда «Навоиазот» АЖда иқтисодий барқарорлик даражаси баҳоланган ҳамда унга хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
кимё корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун бошқарув тузилмасига “Иқтисодий хавфсизлик бўлими”ни ташкил этиш таклифи Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига 2021 йил 105-сон буйруғи билан жорий этилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 2 июлдаги 03-2450-сон маълумотномаси). Стратегияни тадбиқ этиш натижасида «Навоиазот» АЖда 2020 йилда «Фарғоназот» АЖда жорий давр фойдаси ўтган йилга нисбатан  28,1 фоизга ошиб, 158 178 минг сўмни ташкил этган. 2020 йилда «Фарғоназот» АЖда жорий давр фойдаси ўтган йилга нисбатан 19,7 фоизга ошиб,  114 012 минг сўмни ташкил этган;
кимё саноати тармоғига давлат аралашувини камайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда корхоналарининг устав капиталида давлат улушини 20%дан оширмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сон “Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига киритилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг  2021 йил 2 июлдаги 03-2450-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида 2021 йилда «Навоиазот» АЖда давлат улуши 17,2%ни, «Фарғоназот» АЖда 18,7 % бўлиши белгилаб олинди; 
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарида микротизимни жорий этиш, интеграл кўрсаткичларни реал вақт мобайнида баҳолашнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигига тасирининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистонда 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурига киритилган («Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 2 июлдаги 03-2450 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда 2035 йилгача кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига тузатишлари киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish