Sayt test rejimida ishlamoqda

Фармонов Сирожиддин Низомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳайвонлар организмида 2-меркаптобензотиазолнинг таъсирини токсикологик баҳолаш», 16.00.04 – Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси, ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/V20.
Илмий раҳбар: Салимов Юнус, ветеринария фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019V.12.01.
Расмий оппонентлар: Избасаров Унгар Кахарович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Юлдашев Соатбой Жиянбоевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 2-меркаптобензотиазолнинг ҳайвонлар организмининг иммунобиологик реактивлиги ва репродуктив функциясига токсик таъсири хусусиятларини ўрганиш, бунинг асосида ушбу ксенобиотикнинг ҳайвонларга таъсирини олдини олиш ва узоқ муддатли самарасини тузатиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 2-меркаптобензотиазолнинг қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун ўткир заҳарловчи ЎД50 миқдор кўрсаткичлари аниқланган;
2-меркаптобензотиазолни қуёнлар организмига иммунодепрессив, эмбриотоксик ва гонадотоксик таъсир хусусиятлари мавжуд эканлиги аниқланган;
2-меркаптобензотиазол билан қуёнларни сурункали заҳарланишларида димефосфон иммуномодулятори (250,0 мг/кг) билан поливинилпиролидон препаратини (5,0 мг/кг) биргаликда қўллаш самарали профилактик ва терапевтик воситалар эканлиги аниқланган;
2-меркаптобензотиазолнинг ҳайвонлар организмига, иммун тизими ва репродуктив фаолиятига салбий таъсир курсатмайдиган қабул қилиш мумкин бўлган энг юқори дозаси - 0,2 мг/кг эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳайвонлар организмида 2-меркаптобензотиазолнинг таъсирини токсикологик баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Кимёвий воситалар таъсиридан ҳайвонлар организмида юзага келадиган иммун етишмовчиликларини олдини олиш ва даволаш», «Пестицидлар ва бошқа кимёвий токсикантлар таъсиридан ҳайвонлар кўпайиш органларида содир бўлаётган патологиялар ва уларни олдини олиш чоралари» бўйича тавсияномалар тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 27 январдаги №02/23-36-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни ветеринария амалиётида қўлланилиши натижасида ҳайвонлар организмида юзага келадиган турли даражадаги заҳарланишларни олди олиш ҳамда улар таъсиридан кейинги патологик жараёнларни самарали даволаш имкониятини беради;
қуёнлар организмига 2-меркаптобензотиазолни сурункали таъсири натижасида юзага келадиган репродуктив фаолиятидаги бузилишларни олдини олиш ва даволаш мақсадида Т-тип иммун тизимни шакллантирувчи димефосфонни (250,0 мг/кг ) поливинилпирролидон (5,0 мг/кг) билан биргаликда 10 кун давомида 3 марта парентерал (м/о ва т/о) йўл орқали қўллаш усули Самарқанд ва Навоий вилоятлари фермер хўжаликларига жорий қилинган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 27 январдаги №02/23-36-сон маълумотномаси). Ушбу профилактик ва даволаш усулининг самарадорлиги юқори бўлиб, сарфланган 1 сўм харажат қоплами 5,46 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish