Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев Хуршид Ҳазратқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола миқдорини кўпайтириш мақсадида пахтадаги эркин толаларни аниқлаш ва уни йўқолишини камайтириш” 05.06.02- Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/T1650. 
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти ва Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Маматқулов Орифжон Турсунович, техника фанлари фалсафа доктори РhD.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани қайта ишлаш технологик жараёнида пахтадаги эркин толаларни йўқолишини камайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
пахтани ҳаводан ажратиб олувчи СС-15А сеператоридан олинган пахта намуналарига сўрувчи ҳаво оқимини таъсир эттириш орқали эркин толаларни аниқловчи лаборатория қурилмаси яратилган;  
лаборатория қурилмасига берилаётган намуна массаси, ундаги пахта бўлакчаларининг босиб ўтган йўли бўйича тезликларининг ўзгаришини эркин толаларни ажралишига боғлиқ бўлган ҳаракат тенгламаси ишлаб чиқилган;
пахта таркибидаги эркин толаларни чиқиндига чиқиб кетишини ва чигит шикастланишини олдини олиш учун сепараторнинг ишчи камерасига трапеция шаклидаги йўналтиргич ўрнатилган;
эркин толаларни чиқиндига чиқишини олдини олишда сепараторнинг ишчи камерасига ўрнатилган йўналтиргич параметрларига боғлиқлигини ифодалайдиган адекват регрессион математик модели олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта чиқиндилари таркибидаги толаларни ажратувчи лаборатория қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта таркибидаги эркин толаларни чиқиндига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида сепараторнинг ишчи камерасига такомиллаштирилган трапеция шаклидаги йўналтиргич ўрнатилган қурилма Жиззах валояти Зарбдор туманида жойлашган “Пахтакор текстил” Қўшма корхонасига қарашли “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта тўқимачилик кластерлар” уюшмаси 08 октябр, 2021 №03/12-232-рақамли маълумотномаси). Натижада толадаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар 0,21 % га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish