Sayt test rejimida ishlamoqda

Орынбаев Турғанбай Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): XXI аср бошидаги қорақалпоқ адабиётшунослигининг ривожланиш тенденциялари (қорақалпоқ лирикаси тадқиқи мисолида), 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil1020. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуанишбай, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Мамбетов Қабил Пирниязович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиётшунослигининг тараққиёт тенденцияларини замонавий лирика тажрибаси ва талқини мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ адабиётшунослигида илк маротаба XXI аср бошидаги қорақалпоқ адабиётшунослиги тараққиётининг назарий-қиёсий, типологик ва диний-маърифий талқин тенденциялари қорақалпоқ лирикаси материаллари асосида очиб берилган;
ХIХ аср қорақалпоқ мумтоз лирикасининг адабий ҳодиса сифатида ўрганилганлиги, жанр динамикаси шакл ва мазмун ҳамда диний-тасаввуфий тамойиллар асосида акс эттирилганлиги далилланган;
XX аср қорақалпоқ лирикаси тараққиётига бағишланган аксарият тадқиқотларда бадиий шакл моҳиятига урғу берилганлиги ҳамда ўзбек, туркман адабиётларидаги шерий шакллар билан типологик яқинлиги аниқланган;
қорақалпоқ лирикаси бўйича олиб борилган изланишлар ҳажми аниқланиб, услубий-шаклий изланишлар салмоғи ижодкор шахсига боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XXI аср бошидаги қорақалпоқ адабиётшунослигининг ривожланиш тенденцияларини  қорақалпоқ лирикасининг тадқиқ қилиниши мисолида ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
қорақалпоқ адабиётшунослигида илк маротаба XXI аср бошидаги қорақалпоқ адабиётшунослиги тараққиёт тенденциялари қорақалпоқ лирикаси материаллари асосида очиб берилганлиги, қорақалпоқ лирикаси бўйича олиб борилган изланишлар ҳажми, уларнинг ижодкор шахсига боғлиқлиги каби хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар ва илмий тадқиқот  институти томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги лойиҳа ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар ва илмий тадқиқот  институтининг 2021 йил 4 октябрдаги 273/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ адабиётшунослиги фани ривожи билан боғлиқ илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган ва қорақалпоқ лирикасининг ўрганилишида янги йўналишлар ҳақидаги илмий тасаввурлар такомиллаштирилган;
ХIХ аср қорақалпоқ мумтоз лирикасининг адабий ҳодиса сифатида ўрганилганлиги, жанр динамикаси шакл ва мазмун ҳамда диний-тасаввуфий тамойиллар асосида акс эттирилганлиги, ижтимоий-тарихий формациялар алмашинуви, қадриятлар ўзгаруви ва адабий жараёнда янгиланиш тамойиллари адабиётшунослик сатҳида намоён бўлиши ҳақидаги назарий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси «Адабиёт ва давр», «Сўнмас юлдузлар», «Тарихий шахслар», «Халқ дурдонасидан», «Ёшлар учун», «Мерос» номли радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қарақалпақстан телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 октябрдаги 01-02/464-сон маълумотномаси). Натижада, кенг халқ оммасининг бадиий адабиётга, шу жумладан, адабиётшуносликка қизиқишини ошириш ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилишга замин ҳозирланган;  
XX аср қорақалпоқ лирикаси тараққиётига бағишланган аксарият тадқиқотларда бадиий шакл моҳиятига урғу берилганлиги ҳамда ўзбек, туркман адабиётларидаги шерий шакллар билан типологик яқинлиги, ҳозирги қорақалпоқ адабиётшунослигидаги мақоми, уларда бадиий адабиёт ҳақидаги янгича тасаввурлар, қорақалпоқ лирикаси жанрлар динамикасини тадқиқ қилиш асосида олинган илмий хулосалардан ёш ижодкорларга бағишланган семинарларда ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар Уюшмасининг 2021 йил 5 октябрдаги 117-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларда бадиий адабиёт ва адабиётшунослик илми ўртасидаги алоқалар тўғрисида тушунчаларнинг шаклланишига, ҳозирги қорақалпоқ адабиётшунослигининг тараққиёт йўналишлари бўйича билимлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish