Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Бахыт Абдиреймовичнинг
фалсафа доктори (PhD) дисссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1487.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақам Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06. 
Расмий оппонентлар: Мусагалиев Ажинияз Жумагулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Кулмамат Жонузоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг трансформациялашуви шароитида хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истеъмолчиларнинг хизматлардан қониқиш даражасини ошириш, хизмат турларини диверсификациялаш, ходимлар касбий мослашувини таъминлаш ҳамда кредитлаш тизимини соддалаштириш асосида сервис корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида иқтисодий ўсишнинг интенсив ва экстенсив ривожланиш омилларини таққослашнинг интеграл баҳолаш усули фондлар қайтими, меҳнат унумдорлиги, бандлар ва асосий фондлар индекслари асосида такомиллаштирилган;  
хизмат кўрсатиш корхонаси фаолиятини бошқариш тизими ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш босқичларини алоҳида йўналишлар бўйича киритш асосида такомиллаштирилган;   
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор шаклланиш тенденциялари ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини оширишга йўналтирилган соҳани 2022-2030 йилларда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг  жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
истеъмолчиларни хизматлардан қониқиш даражасини ошириш, хизмат турларини диверсификациялаш, ходимлар касбий мослашувини таъминлаш ҳамда кредитлаш тизимини соддалаштириш асосида сервис корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш омиллари таснифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 08/43-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати ва интенсивлигини ошириш, меҳнат жараёнида ходимларнинг касбий мослашувчанлигини таъминлаш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришиш имконини берган;
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида иқтисодий ўсишнинг интенсив ва экстенсив ривожланиш омилларини таққослашнинг интеграл баҳолаш усули фондлар қайтими, меҳнат унумдорлиги, бандлар ва асосий фондлар индекслари асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харита» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 08/43-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида 2020 йилда иқтисодий ўсиш даражасининг умумий индексини 1,7 коэффициентга оширишга эришилган; 
хизмат кўрсатиш корхонаси фаолиятини бошқариш тизими ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш босқичларини алоҳида йўналишлар бўйича гуруҳлаш асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва улар ижроси мониторингини ўтказиш жараёнида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 08/43-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш асосида бошқарув жараёнини стандартлаштириш ва мувофиқлаштириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор шаклланиш тенденциялари ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини оширишга йўналтирилган соҳани 2022-2030 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларидан «Хизматлар бозорини 2022-2030 йилларда ривожлантириш дастурлари ва концепциялари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги 08/43-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2022-2030 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида республикада хизмат кўрсатиш соҳасида яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 5,9 %га ва соҳада банд бўлганлар сонини 11,9 %га ошиши имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish