Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Хонзода Саидазим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим ташкилотлари талабаларида мусиқий-ритмик компетенцияларни ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped2981. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларида мусиқий-ритмик компетенцияларни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда мусиқий-ритмик компетенциялар ўз-ўзини баҳолай олиш кўрсаткичларига оид лойиҳавий прогностик усуллар ва эмоционал, образли ифодавий- ритмик гимнастик машқлар кетма-кетлигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларида мусиқий-ритмик компетенциялар мусиқий тушунчаларни мазмунан-ҳиссий интерпретация қилиш, касбий компетенцияларни ўз-ўзини баҳолай олиш каби таълим бериш тамойилларининг тадрижий динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда мусиқий-ритмик ҳаракатлар мусиқий образларга мос ижодий машқларни бажаришнинг мотивацион-интеллектуал ва ижодий-педагогик хусусиятлари барқарор ривожланиш ва тадрижий-бадиийлик ғояларини мусиқа остида предметлар билан ва предметларсиз умумий ривожлантирувчи машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;  
талабаларда мусиқий-ритмик компетенциялар имкониятлари педагогик ва психологик ташхислаш функцияларининг бошланғич ва ундан кейинги даражасини машқларни бажариш жараёнида баҳолаш ҳамда методикалар натижадорлиги рефлексивлигини адаптив таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларида мусиқий-ритмик компетенцияларни ривожлантириш асосида:
талабаларда мусиқий-ритмик компетенциялар ўз-ўзини баҳолай олиш кўрсаткичларига оид лойиҳавий прогностик усуллар ва эмоционал, образли ифода билан боғлиқ ритмик гимнастик машқлар тўпламини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-36-рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-07-3663/04-сон  далолатномаси). Натижада талабалар мусиқий-ритмик ҳаракатлар дарсига доир режа ва дастурлар мазмунини бойитишга эришилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларида мусиқий-ритмик компетенциялар мусиқий тушунчаларни мазмунан-ҳиссий интерпретация қилиш, касбий компетенцияларни ўз-ўзини баҳолай олиш каби таълим бериш тамойилларининг тадрижий динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-07-3663/04-сон далолатномаси). Натижада мусиқий ритмикага оид таълимни ташкил этишнинг дидактик таъминотини кенгайтиришга эришилган; 
талабаларда мусиқий-ритмик ҳаракатлар мусиқий образларга мос ижодий машқларни бажаришнинг мотивацион-интеллектуал ва ижодий-педагогик хусусиятлари барқарор ривожланиш ва тадрижий-бадиийлик ғояларини мусиқа остида предметлар билан ва предметларсиз умумий ривожлантирувчи машқларни бажариш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-07-3663/04-сон  далолатномаси). Натижада ритм ва ритмика тушунчасини кенг ёритиб бериш, олий таълим ташкилотлари талабаларига ритмика ва мусиқанинг узвийлигини асослашга эришилган;
талабаларда мусиқий-ритмик компетенциялар имкониятлари педагогик ва психологик ташхислаш функцияларининг бошланғич ва ундан кейинги даражасини индивидуал ёки гуруҳли машқларни бажариш жараёнида баҳолаш ҳамда методикалар натижадорлиги рефлексивлигини адаптив таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар ОТ-Ф1-36-рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02-07-3663/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда мусиқий-ритмик компетенцияларни ривожлантириш даражасини аниқлаш имконияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish