Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакбердиев Нурали Салайдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда сиёсий тизим трансформациясининг давлат кадрлар сиёсатига таъсири (Ички ишлар органлари ходимлари мисолида)», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ss150.
Илмий раҳбар: Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович, сиёсий фанлар доктори, доцент; Тиловов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий тизим трансформацияси жараёнида ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини самарали ривожлантириш ва халқчил ички ишлар ходимини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий тизим трансформациясининг ижобий динамикаси ички ишлар органлари тизимида кадрлар сиёсатининг функционал ва институционал хусусиятларини давр талабига мос равишда ўзгариб бориши соҳа фаолиятини маъмурий ислоҳ этиш, интенсив ривожлантириш, ташкилий модернизациялаш, оптимал шакллантириш механизмларига боғлиқлиги исботланган;
миллий манфаатларни рўёбга чиқаришда сиёсий тизим трансформацияси ички ишлар органларида кадрлар сиёсатини ҳам белгиловчи асос сифатида ходимларнинг “сиёсий онг – сиёсий маданият – сиёсий масъулият”га эгалик салоҳиятига бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг самарали профессионал фаолиятини белгиловчи муҳим омиллардан бири эканлиги асослантирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг профессионал компетентлиги ва сиёсий масъулиятини баҳолашда фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига легитимлик (ишонч) даражаси, таъсирчан жамоатчилик назоратининг жорий этилгани ва ходимларнинг коррупцион хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизлик масъулиятини шакллантириш каби устувор мезонлар билан белгилаш асосланган;
жамиятнинг сиёсий барқарорлиги, хавфсизлиги ва тараққиётига хизмат қилувчи ички ишлар органлари тизимининг кадрлар захираси билан ишлашда ходимнинг тажриба ворисийлиги, хизматга амалий мослашувчанлик, касбий шаклланишнинг интенсивлашуви, шахсий жавобгарлик ҳамда мустақил қарор қабул қилиш салоҳиятини даврий ҳолатдан узлуксиз тизимга ўтказиш барқарор профессионал кадрлар таркибининг шаклланишига хизмат қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбекистонда сиёсий тизим трансформациясининг давлат кадрлар сиёсатига таъсири (Ички ишлар органлари ходимлари мисолида)” мавзусидаги илмий изланишлар борасида ишлаб чиқилган амалий таклифлар ва тадқиқот натижалари асосида:
сиёсий тизим трансформациясининг ижобий динамикаси ички ишлар органлари тизимида кадрлар сиёсатининг функционал ва институционал хусусиятларини давр талабига мос равишда ўзгариб бориши соҳа фаолиятини маъмурий ислоҳ этиш, интенсив ривожлантириш, ташкилий модернизациялаш, оптимал шакллантириш механизмларига боғлиқлиги борасида илгари сурилган назарий ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10, 12, 13, 16 ва 17-бандларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида малакали кадрларни тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тизимли малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 августдаги 11/812-сон маълумотномаси). Натижада, ички ишлар органлари ходимларининг 2025 йилгача бўлган даврда миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида салоҳиятини ошириш, кадрлар билан ишлаш тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ва истиқболли йўналишларини белгилашга, модернизация қилиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий манфаатларни рўёбга чиқаришда сиёсий тизим институтларининг давлат кадрлар сиёсати билан ўзаро таъсири жараёнлари ва унинг  сиёсий онг, сиёсий маданият, сиёсий масъулият тушунчаларига алоқадорлиги юзасидан билдирилган амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг норматив-ҳужжатлар экспертизасини янада такомиллаштириш, қонунчилик лойиҳалари ташаббусини илгари суришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2021 йил 6 сентябрдаги 13/01-145/1-сон маълумотномаси). Натижада, партия Марказий Кенгашининг самарали кадрлар сиёсатини юритиш, партиянинг сайловолди дастуридаги давлат органлари билан тизимли асосда ҳамкорлик қилиш, уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолияти устидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан вазифаларини белгилаш имконини берган; 
 ички ишлар органлари ходимларининг профессионал компетентлиги ва сиёсий масъулиятини баҳолашда фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига легитимлик (ишонч) даражаси, таъсирчан жамоатчилик назоратини жорий этилгани ва ходимларнинг коррупцион хатти ҳаракатларга нисбатан муросасизлик масъулиятини шакллантириш каби устувор мезонлар билан белгилаш борасидаги таклиф ва тавсиялардан ҳамда жамиятнинг сиёсий барқарорлиги, хавфсизлиги ва тараққиётига хизмат қилувчи ички ишлар органлари тизимининг кадрлар захираси билан ишлашда ходимнинг тажриба ворисийлиги, хизматга амалий мослашувчанлик, касбий шаклланишнинг интенсивлашуви, шахсий жавобгарлик ҳамда мустақил қарор қабул қилиш салоҳиятини даврий ҳолатдан узлуксиз тизимга ўтказишга доир амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида кадрлар сиёсатини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 5/4/23-2173-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик тизимида кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишда ходимларни танлаш, тайёрлаш ва лавозимларга тайинлашда  жамоатчилик назорати механизмини ишлаб чиқиш ҳамда фаолиятини узлуксиз баҳолаш ва шаффоф мониторинг қилишга қаратилган KPI баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish