Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухалимова Ханум Валентиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронар ўзани шикастланишининг оғирлик даражасини ҳажмли КТ-коронарография билан баҳолаш» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1838.
Илмий раҳбар: Джураева Нигора Мухсумовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Дониёр Анварович тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хажмли компьютер томография текширувининг коронар артериялар атеросклероз даражасини эктопик ёғ деполарини хисобга олган ҳолда юрак ишемик касаллигининг нур ташхисотидаги ўрнини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳажмли КТ-коронарография билан таққослаганда минимал даражадаги нурли юклама билан КТ усулида кардиал ёғ депосини тенг самарадорлик билан аниқланган;
юрак сохаси (эпикардиал, паракардиал, паракоронар) эктопик ёғ депоси кўрсаткичларининг коронар артериялар атеросклерози оғирлик даражаси билан боғлиқлиги исботланган; 
коронар атеросклероз бўлган шахсларда эктопик ёғ деполарининг ҳажмли кўрсаткичлари билан адипоцитокинлар концентрацияси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
коронар артериялар атеросклерозининг кечиш оғирлигини бахоратлаш учун кардиал, паракардиал ва абдоминал ёғнинг(қалинлиги, кўлами, ҳажми) миқдор кўрсаткичларини аниқлашда КТ нинг ахборотлилик мезони исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали ўрта отитлар эшитув найи ҳолатини баҳолашда мультиспирал компьютер томографияси ва магнит резонанс томографиянинг ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали ўрта отитлар эшитув найи ҳолатини баҳолашда мультиспирал компьютер томографиясини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар Компьютер томографиясидан фойдаланган холда коронар атеросклероз оғирлик даражасини аниқлашда кардиал ва абдоминал ёғ деполарининг миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш самарадорлигини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МСКТ усули ёрдамида абдоминал ва кардиал соҳалари эктопик ёғ деполарининг аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «МСКТ усули ёрдамида абдоминал ва кардиал соҳалари эктопик ёғ деполарининг миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 апрель 15/10954-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ЮИК билан оғриган беморларда натив ва контраст КТ ёрдамида эктопик ёғ деполарининг миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш бўйича методологияни кенгайтириш имконини берган;
тадқиқот натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, «VITAMED medical» МЧЖ ва «Fedorovich klinikasi» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 апрель 15/10954-сон маълумотномаси). Компютер томографияси ёрдамида кардиал ва абдоминал ёғ деполарини миқдорий аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган протоколлар беморга нур таъсирини камайтириш билан ЮИК хавфини стратификация қилиш учун семиришни комплекс баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish