Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Умида Бафоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали ўрта отитларда эшитув найи ҳолатини баҳолашда МСКТ ва МРТнинг ўрни» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1214.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мультиспирал компьютер томографияси ва магнит резонанс томография текширувларининг эшитув найи анатомик ва функционал ҳолатини сурункали ўрта отитлар ташхисотидаги ўрнини най дисфункциясини аниқлашда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитув найининг ноғорадан олдинги диаметри, бўйинча қисми кенглиги ва суяк қисми майдонларини мультиспирал компьютер томография натижалари асосида баҳолаш эшитув найини суяк қисми стенозини мажмуавий ташхислашда исботланган;
холестеатомали сурункали ўрта отитда эшитув найи тоғай қисмининг дисфункциясининг баҳолашда мультиспирал компьютер томография ва Вальсальва функционал синамаси билан эшитув найни ўрта учдан бир қисми харакатчалиги динамик баҳолашда тартиби исботланган;
магнит резонанс томографик ташхисоти натижасида сурункали ўрта отитда эшитув найи тоғайининг ўлчамлари, ҳажми, сигнал тавсифи, тузилиши ва тоғай контурини баҳолашни ўз ичига олган тоғай дегенерациясини ташхислаш тартибида MРТ-кесимларининг информативлиги, T2FS, PDW режимларидаги ишончлиги асосланган;
сурункали ўрта отитда эшитув найининг тоғай қисми дисфункциясини  динамик магнит резонанас томографик ташхислашда Вальсальва функционал синамасидан фойдаланиш натижасида тоғайлар орасидаги оралиқ  масофанинг ўзгариши самарадорлиги исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали ўрта отитлар эшитув найи ҳолатини баҳолашда мультиспирал компьютер томографияси ва магнит резонанс томографиянинг ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали ўрта отитлар эшитув найи ҳолатини баҳолашда мультиспирал компьютер томографиясини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиыилган «Сурункали ўрта отитда эшитув найининг анатомик ва функционал кўрсаткичларини баҳолашда чакка суякларининг мультиспирал компьютер томографияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8-н/з520-сон маълумотномаси). Натижада сурункали ўрта отитда эшитув найининг анатомик ва функционал кўрсаткичларини баҳолашда чакка суякларининг мультиспирал компьютер томографияси орқали касалликни эрта ташхислаш ва  беморларнинг эшитиш қобилиятини сақлаш ва тиклаш орқали уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
сурункали ўрта отитлар эшитув найи ҳолатини баҳолашда мультиспирал компьютер томографияси ва магнит резонанс томографиянинг ўрнини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Бош тиббиёт бошқармасининг 2-сонли марказий маслаҳат-ташхисот поликлиникаси, шунингдек, 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрел 08-11564-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши сурункали ўрта отит билан хасталанган беморларда эшитув найининг анатомик ва функционал кўрсаткичларини баҳолашда чакка суягининг МСКТ ёрдамида олинган натижалари диагностика учун иқтисодий харажатларни камайтириш орқали ушбу усулнинг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish