Sayt test rejimida ishlamoqda

Шохакимов Акромжон Рахмонович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматчиларда миллий руҳни юксалтириш омиллари», 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal652. 
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14
Расмий оппонентлар: Очилова Бахти Мурадовна, фалсафа фанлар доктори, профессор; Абилов Ўрол, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий хизматчиларда миллий ўзликни англаш, ижтимоий жараёнларга даҳлдорлик туйғусини шакллантириш ва миллий руҳни юксалтиришнинг фалсафий жиҳатлари, мафкуравий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“миллий руҳ” феноменини миллий тарбия воситаси сифатида Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига татбиқ этиш ҳамда бу жараённинг узлуксиз равишда давомийлигининг таъминланиши ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик, қатъиятлилик, шижоатлилик ва ташаббускорлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг мафкуравий иммунитети ва жанговар руҳини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти эканлиги асосланган;
ҳарбий хизматчиларда юксак инсоний ва касбий-жанговар сифатларни ривожлантириш, буюк саркардаларнинг жанговар фаолияти, ҳарбий меросини мукаммал ўрганиш,  “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган концептуал ғоянинг фалсафий-тарихий аҳамиятини чуқур англаш ва узлуксиз сингдириб бориш миллий руҳни юксалтиришнинг асосий компоненти эканлиги исботланган;
ҳарбий хизматчилар онгида дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлигини таъминлаш механизмларини замонавий илм-фан ва ахборот технологиялари имкониятларига мос равишда такомиллаштириш уларда бузғунчи ва ёт ғояларга қарши қатъий ҳаётий позиция, кучли ирода ва жанговар салоҳиятни оширишнинг бош омили эканлиги асосланган;
“миллий ғурур”, “миллий ифтихор”, “миллий ўзликни англаш” каби туйғулар ҳарбий хизматчиларда миллий руҳни шакллантиришда асос эканлиги ҳамда уларда Ватанга садоқат, унинг тақдири учун масъулият ҳиссини юксалтиришнинг мафкуравий ва маънавий механизми сифатида амал қилиши фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий руҳни юксалтириш омилларини асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“миллий руҳ” феноменини миллий тарбия воситаси сифатида Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига татбиқ этиш ҳамда бу жараённинг узлуксиз равишда давомийлигининг таъминланиши ҳарбий хизматчиларда ватанпарварлик, қатъиятлилик, шижоатлилик ва ташаббускорлик фазилатларини юксалтириш, уларнинг мафкуравий иммунитети ва жанговар руҳини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан «Маънавий-маърифий тайёргарлик» машғулотлари, «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни», «Маънавият соат»ларини ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 14/3228-сон далолатномаси). Натижалар миллий руҳни юксалтириш мақсадида, машғулотлар, давра суҳбатлари, иншолар танлови, викториналар, интеллектуал ўйинлар, китоблар тақдимоти ва мутолааси, музей, театр ва тарихий-маданий масканларга ташрифлар, экскурсия ва очиқ эшиклар куни ўтказишга хизмат қилган; 
ҳарбий хизматчиларда юксак инсоний ва касбий-жанговар сифатларни ривожлантириш, буюк саркардаларнинг жанговар фаолияти, ҳарбий меросини мукаммал ўрганиш, “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган концептуал ғоянинг фалсафий-тарихий аҳамиятини чуқур англаш ва узлуксиз сингдириб бориш миллий руҳни юксалтиришнинг асосий компоненти эканлигига оид хулосалардан ҳарбий таълим муассасаларида «Маърифий тайёргарлик»  машғулоти, «Касбий маданият» ҳамда Ватанпарварлик соати» фанларини ўрганиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 6 декабрдаги 2/4927-сон далолатномаси; Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2021 йил 10 декабрдаги 38/5-490-сон далолатномаси). Натижалар бакалавр таълим йўналишида таълим олаётган ҳарбий хизматчиларнинг тарихий онгини шакллантириш, уларда буюк саркардалардан ибрат олиш ва Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш масъулиятини шакллантиришга хизмат қилган;
ҳарбий хизматчилар онгида дунёвий ва диний билимларнинг уйғунлигини таъминлаш механизмларини замонавий илм-фан ва ахборот технологиялари имкониятларига мос равишда такомиллаштириш уларда бузғунчи ва ёт ғояларга қарши қатъий ҳаётий позиция, кучли ирода ва жанговар салоҳиятни оширишнинг бош омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондонлиги тасарруфидаги ахборот соатларида «Янги Ўзбекистон стратегияси» махсус курсини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 10367-сон далолатномаси). Натижалар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигида ташкил этилган ахборот соатлари мазмунини бойитишга ва ёш ҳарбий хизматчиларда тараққиёт истиқболлари ҳақида тасаввурнинг шаклланишига ҳамда деструктив ғояларга қарши курашда хизмат қилган;
 “миллий ғурур”, “миллий ифтихор”, “миллий ўзликни англаш” каби туйғулар ҳарбий хизматчиларда миллий руҳни шакллантиришда асос эканлиги ҳамда уларда Ватанга садоқат, унинг тақдири учун масъулият ҳиссини юксалтиришнинг мафкуравий ва маънавий механизми сифатида амал қилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгашида ёшларда миллий руҳни юксалтириш борасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг ўқув-тарбия жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосарининг 2021 йил 7 декабрдаги 7/874-сон далолатномаси). Натижалар «Ватанпарвар» ташкилотида янги ўқув-услубий кўрсатмаларни тайёрлашга ва тингловчиларда ҳарбий маҳорат сирларини ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish